Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 30
Ўн йилча муқаддам Дипломатия дорилфунунидаги учрашувда талабалар бир пайтлар “Пахтакор” дарвозабони бўлган Ёдгор Саъдиевдан футболимиз нима учун қолоқ, деб сўрашганида муҳтарам санъаткоримиз келажакка умидвор оҳангда сўзладилар. Мен эсам “йигитларимиз футболни юриб эмас, югуриб ўйнаш лозимлигини тушуниб етишгандан сўнг ривожланиш палласи бошланади”, деб бу мавзуда ёзилган ҳазил ҳангомани ўқиб берган эдим. Кўп саҳифаларда жиддий фикрлар баён қилингач, бу ҳангома билан сиз – азизларга озгина дам берсам, йўқ демассиз? Мазкур ҳангома “Мен Жулқунбойнинг жияни эканман”, деб даъво қилувчи чаламулла ёзғувчи номидан ёзилган. Унга “Жўрж” – “Жулқунбойнинг ўгай рамақижон жияни” деб тахаллус қўйиб эдим. Хаёлимдаги бу ёзғувчига ўзим устоз, у эса шогирд мақомида эди. Бир неча ҳангомаларни гўё Жўрж айтган-у, камина қоғозга туширган. “Ўзимизнинг футбол” ҳам адабиётда учраб турадиган шу услубда қоғозга тушган.
“Ҳаҳ! Сен бола “устоз эканман”, деб ўзингдан кетавурма. Ўзимам у-бу нарсани эплайтурғон бўлуб қолдум, аковси жонидан! Ашула бозоридан рипортаж айтгонимдин сўнг футболнинг идорасидан бир амалдор келуб, “бизларни ҳам бир махтаб ёзсангиз-чи”, деб ялинди. “Нимангни махтайман, бачаларинг футбол ўйнашни билмаса, тўпни тўхтатиб тепиш ўрнига “устимдан ўтиб кета қолсин”, деб шарт ётиб олса. Дарвозабонинг “Эй Худо маним дарвозамни тўпларга тўлдириб юбор”, деб тўқсон дақиқа нола қилиб турса…” деган эрдим, йиғлаб юбориб “ақлингиздан айланай акахон, унда бизга бир янгилик ясаб беринг, қандай қилсак дунёнинг чимпиони бўламиз?” деди.
Янгилик ясаш осон эмас, лекин мен ясадим. Энсанг қотмасин, эшит.
Дунёнинг чимпиони бўлиш учун дунё ўйнаётгандан бошқачароқ футбол ўйнаш керак. Инглизинг ўйлаб топган бу ўйини ўзига буюрсин, бизларга сираям тўғри келмайдур. Америкада бошқачами? Эшитганман, “Америкача футбол” дейилар эркон. Хитойликлар бокс деган