Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 26

Жанр:
Серия:
Издательство:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

style="font-size:15px;">      – Пешонасига шунақа деб ёзибдими? Ўқидингми? – деди опа жеркиш оҳангида. Назаримда у менинг соддалигимдан ғашланди чоғи. – Буларнинг ҳаммаси шунақа товламачи бўлади. Пул сўрадими?

      – Ҳа, Москвага етиб олиши керак экан, – шундай деб манзил ёзилган қоғоз парчасини узатдим. Опа ёзувга кўз ташлаб, бош чайқади:

      – Москва области, Одинцово шаҳри, Коммунистлар кўчаси, 12-уй, 48-хонадон. Коммунистлар кўчаси Ростовда ҳам, Киевда ҳам бор, Тошкентда ҳам бўлиши керак. Анча лақма бола экансан. Агар ҳозир бориб, текшириш учун ҳужжатини сўрасам, пулга қўшиб паспортини ҳам ўғирлатган бўлиб чиқади. Сен унинг кўзларига қарадингми? Мусофирликда оғир аҳволга тушиб қолган одамнинг ташвиши борми? Фоҳиша эмасмиш… Танасини пулга сотгандан кейин уни нима дейиш керак? Покиза аёл бошига қилич келса ҳам покизалигича қолади. Боболарингнинг одатлари бўйича, бу тошбўрон қилиниши керак, Қофқазликлар бунақаларнинг икки кўкрагини кесиб ташлаб, шармандаларча ўлдиришган, сен эса пул бермоқчи бўляпсан. Тўғри топдимми? Гапларига ишониб пул бермоқчимидинг?

      Хаёлимда шундай ўй бор эди, аёлнинг гапини ночор тасдиқ этдим-да, баҳонамни ҳам баён қилдим:

      – Пул бериб, тинчгина жўнатганимиз яхшимикин, деб ўйладим.

      У яна “уф” тортди-да, бош чайқаганича бир оз жим турди, кейин ичкарига кириб кетиб, дам ўтмай, қўлида битта беш сўмлик ушлаганича қайтди:

      – Ўзингдан беш сўм қўша қол, ортиқча берма. Сен бойваччага ўхшамайсан, ота-онанг чўнтагингга минг сўм солиб қўймагандир. Мусофирликда пулни ўйлаб сарф қил. Агар бунинг гапи рост бўлса, шу пул билан Москвага етиб олади. Юмшоқ вагонда талтаймай, оддийсида кетса ҳам бўлаверади.

      Опа айтгандай қилдим. Жувон ўн сўмга кўниб, чиқиб кетди.

      Фёдоровнинг кўз ёшлари

      Мен эсам, стадионга шошилдим. Биринчи ўйин Гуржистон жамоа-си билан эди. Болалар жуда яхши ўйнашди. “Шайба”дан ўтган Олмос Абдуллаев билан грек боласи (исмини унутибман, узр. Хадзипанагис табиатан қувноқ, серғайрат бўлса, ҳатто ўйин пайтида ҳам юнонча қувноқ қўшиқларни айтса, бу бола ғоят камгап ва ювош, аммо, майдонда сергак ва жасоратли эди) майдонда илк бор кўришаётган бўлишса-да, марказий ҳимояни маҳкам ушлашди. Ҳужумда Хадзипанагис, Фёдоров гуржиларни гангитиб қўйишди. Владимир гуржи дарвозабони билан бирга-бир чиқиб, дарвозага тўп кирита олмагач, Базанов ғазабланиб, ўн бешинчи дақиқадаёқ уни ўйиндан чиқариб, ўрнига Рустам Мирсодиқовни (“Шайба”дан ўтган) туширди. Келажакда машҳур футболчи бўлиб етишадиган болани Базанов шундай хорлади. Владимир майдондан бош эгиб чиқди, захирадаги ўртоқлари ёнига бормай, дарвоза ортида ўтириб йиғлаб юборди. Оқшомда мусобақаларнинг расмий очилиш маросими бўлиши керак эди. Болалар ётган хонага кирсам, Фёдоров яна йиғлаб ўтирибди. Базанов унга очилиш байрамида қатнашмайсан, деган экан. Мен жамоа раҳбари ҳисобланган комсомол вакилига айтган эдим, Базановнинг қарорини бекор қилди. Фёдоров байрамда ўртоқлари

Скачать книгу