Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 21
Дунё спортидаги ғирромликларнинг барҳам топишига ишонмайман. Чунки, “балиқ бошидан сасийди”, деганларидай, болалар спортидан то катталарнинг профессионал спортига қадар кўзбўямачиликларни кузатамиз. Профессионал спорт қиморга айлангач, жамоанинг ғалабаси ёки ютқизиши ўйиндаги маҳоратига эмас, катта миқдорда пул тикканларнинг истагига қараб бўлгач, ҳалоллик ҳақида орзу қилиш ҳам мумкинмас. 2004 йил эди шекилли, тошкентлик машҳур Моштабиб – ҳожи Абдужаббор акани исроиллик бир бадавлат беморни кўриш учун ўша ёққа олиб кетишди. Ҳожи акамиз сафардан қайтгач, таассуротларини баён қила туриб, беморнинг уйидаги бир воқеани айтдилар. Бемор телефонда ким биландир гап-лашиб, компьютерига қандайдир белгилар қўйгач, мулозимига: “Барса” ютқизиши керак. 18-дақиқада Рональдино тўп урсин. Севилья 48-, 51- ва 80-дақиқада жавоб берсин, тўпларнинг иккитасини фалончи-фалончилар урсин, охиргисини “Барса”нинг фалончи ҳимоячиси ўз дарвозасига уриб қўйсин”, – деб буюрибди. Ҳожи акамиз футболга унча қизиқмасалар ҳам, меҳмонхонада шу ўйинни кузатибдилар. Натижа ҳудди бемор буюргандай бўлибди. Ҳожи акамиз бу найрангни яхши англамаган эканлар, мен тушунтирдим:
– Кимдир футбол ўйинидан завқ олади, яна кимлардир катта фойда. Стадионни тўлдириб ўтирганларнинг ҳаммаси ҳам спортга ишқибоз эмас, кўпчилиги қиморбоз, “бу ўйинда “Барса” ютади”, деб пул тиккан. Минг доллар тикса-ю, “Барса” ютса, унинг пули икки минг доллар бўлиб чўнтакка қайтади. “Барса” ютқизса, тиккан пули учади-кетади. Қаёққа учади, дейсизми? Сиз даволаб келган беморнинг чўнтагига. Стадиондаги қиморбозлардан ташқари дунёнинг минглаб қаҳвахоналарида ўйин учун тикилган пуллар йиғиб олинади. Буларни кўзга кўринмас гуруҳлар бошқаради. Ўйиндан сал олдин улар дунё бўйича маълумотларни тўплайдилар. Шунга қараб, беморингизнинг буйруғи билан қайсидир жамоага пул тикилади. Агар “Барса”га кўпроқ пул тикилган бўлса, у “Севилья”га тикади ва унинг ғалаба қозониши шартлигини белгилаб қўяди. Агар шунчаки “Севилья” ютади, деб миллион доллар тикса, оқибатда шуни олади. Агар “Севилья” 3:1 ҳисобида ютади”, деб ҳисобни айтиб тиккан бўлса, бу аниқлиги учун бир ярим миллион доллар ютган бўлади. Агар тўплар қайси дақиқаларда киритилишини аниқ айтса, яна