Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 18

Жанр:
Серия:
Издательство:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

аён-ку? Уларнинг ўқишга қатнамаслигига индамай қўя қолайлик. Лекин қайси факультетда “ўқишларини” билишармикин у азамат тўптепарлар?

      “Чарм тўп” низомига кўра, футбол мактабида маҳорат сирларини ўрганаётган боланинг кўча (маҳалла) командасида қатнашиши мумкин эмасди. Чунки футбол мактаблари ўртасида алоҳида мусобақалар мавжуд. Энг муҳими – “Чарм тўп” клубини ташкил этишдан мақсад, кўчадаги бекорчи болаларнинг бўш вақтдан фойдаланишлари масаласини ҳал қилиш эди.

      Биз болаларни, айниқса, қайсар, бўйсунмасларни тарбиялашда асосан насиҳат йўлини танлаймиз. Ҳолбуки, бўйсунмас, қайсар, интизомсиз болаларни қуруқ насиҳат билан тарбия қилиб бўлмайди. Уйда насиҳат, кўчада насиҳат, мактабда насиҳат, радио-телевидениеда насиҳат – буларнинг барчаси боланинг ғашини келтира бошлайди. Насиҳат бошланиши билан пешонасини тириштиради, индамай эшитишга мажбурлиги учун тинглайди. Хаёли эса бутунлай бошқа томонда бўлади. Баъзи болалар насиҳатдан безганларини очиқ ошкор қилишдан ҳам тоймайдилар. Насиҳатнинг тарбиядаги ўрнини бутунлай рад этмайман, лекин унинг таъсири озлигини ҳам тан олишимиз керак. “Хўш, унда қандай йўл билан тарбия қилишимиз керак. Жиноят томон оғиб кетиши эҳтимоли мавжуд болани нима тўхтатади?” – деган савол туғилиши табиий. Болалар футболидаги муаммолар баҳонасида саволга жавоб топишга уриниб кўраман. Аввало таъкид этаман-ки, ҳар бир бола – бир олам. Ҳар бирига алоҳида йўл топмоқ керак. Ёмон йўлга юрмаслик, яхши ўқишга даъват бир хилда бўлмайди.

      Барча мамлакатлар учун боланинг бўш вақти масаласи муҳим муаммолардан ҳисобланади. Мактабдан кейинги ярим кунда боланинг нима билан шуғулланиши унинг тақдирини белгилайди. Шаҳардаги маҳаллаларда, қишлоқларда бола катталарнинг эътиборида бўлади. Бу бола кимнинг фарзанди эканини катталар билишади ва ундаги ножўя ҳаракатни эътиборсиз қолдиришмайди. Кўп қаватли уйларда эса бунинг акси. Қўшнилар бир-бирларини танишмайди. Ножўя иш қилаётган болани тартибга чақиришмайди. Бўш вақт масаласини ҳамма ўзича ҳал этади. Кўпчилик тарбиянинг бу соҳасида асосий эътиборни меҳнатга қаратиш тарафдори.

      Совет давридаги кузатувлардан аниқки, болалар ва ўсмирлар феъл-атворининг шаклланишида бўш вақтдан тўғри фойдаланиш ғоят муҳим эканлиги тан олингани ҳолда бу зарур масаланинг ечимига эътиборсиз қаралган. Бошқачароқ айтилганда, бўш вақтдан фойдаланишга доир мавжуд тадбирлар етарли самара бермай қўйган эди. Бунинг акси ўлароқ, кўчанинг таъсири кучлироқ бўлган. Айтайлик, кўчанинг бир бетида шахмат-шашка тўгараги ташкил этилган. Иккинчи бетида бевош ўспиринлар қарта ўйнаб ўтиришибди. Кўчанинг ўртасида эса жамият тарбияламоқчи бўлган юзта бола турибди. “Ихтиёр ўзингизда, бўш вақтингизни ким билан ўтказасиз?” дейилса, шу юз боладан кўпи билан йигирма-йигирма бештаси шахмат-шашка томон юрган бўларди.

      Совет жамиятининг сўнгги йилларида бўш вақт масаласи бўйича масъул идоралар берган маълумотга кўра, ўрта

Скачать книгу