Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 14
Орадан икки-уч ҳафта ўтиб-ўтмай, Ғафур Ғулом Татаристондаги адабий анжуманга бориб ўша ерда вафот этдилар. Машъум хабар келгач, бутун Ўзбекистон аҳли мотам тутди, десам янглишмайман. Радио эрталабдан маъюс куйларни берди. Мен дафн маросимини кўролмадим, босмахонада навбатчи эдим. Лекин кўрганларнинг ҳикояларидан маълум бўлдики, шаҳар марказидан то Чиғатой қабристонига қадар кўчалар одамлар билан тўлибди.
Газетада навбатчилик қилиш анча заҳматли эди. Линотип – ҳарф терувчи машиналар тинмай чиқиллайдиган, машиналар ёнбошида қўрғошин қайнаб турган цехда тонгдан кечгача ўтириш осон эмас. Компьютер замонидаги ёшлар бу қийинчиликларни тасаввур ҳам этолмайдилар. Газета саҳифаланиб, неча тонна куч остида қалин қоғозга босилгач, яъни матрица – қолип олингач, навбатчиликнинг иккинчи босқичи бошланарди. Қолипга айлана шаклда қўрғошин қуйиб, босув машиналарига ўрнатиш аллақанча вақтни оларди. “Ленин учқуни” ярим миллион нусхадан кўп босиладиган бўлгани учун унга энг охирида навбат тегарди (кейинчалик бу газетанинг тиражи бир миллион нусхадан ошган). Олдин нусхаси камроқ газеталар босиларди. Бунинг сабаби – ишчилар қанча кўп номдаги газеталарни боссалар шунча кўп маош олардилар. Бунда фақат газетанинг нусхаси эмас, номи ҳам муҳим экан. Агар “Ленин учқуни”ни биринчи галда боса бошласа, бу жараён эрталабгача давом этади ва ишчи битта газета босган ҳисобланади. Агар фавқулодда ҳодиса бўлиб қолса, ёки Москвада каттароқ мажлис ўтказилса, катта газеталарнинг иши кечикиб кетади, шунга қараб, бизнинг навбатчилигимиз ҳам тонготарга қадар давом этади. Ярим кечадами ё тонготардами уйга пиёда кетишга мажбур бўламиз. Ғафур Ғуломнинг вафотлари туфайли ана шундай қийинчилик туғилди. Ҳали бу борада