Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 12

Жанр:
Серия:
Издательство:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

Ана шу онда…

      Тепловознинг кучли чинқириғи иккаламизни чўчитиб юборди. Қарасак, баҳайбат тепловоз биз томон бостириб келяпти. Қибрайга етмай чапга бурилганда автомашина темир йўлни кесиб ўтиши лозим эди. Темир йўлда ҳаракат камлиги туфайли шлагбаум қўйилмаган, автомобиль ҳайдовчисини хавфдан огоҳлантириш учун электр жинғироқнинг жиринг-лаши кифоя эди. Ҳайдовчиларнинг барчаси ҳам зийрак эмас, шу жойда ҳалокат бўлиб туриши маълум эди. Бизнинг ҳайдовчи ҳам суҳбатимизга маҳлиё бўлиб, огоҳлантирувчи чироқнинг ёниб ўчишига ҳам, жиринглаш овозига ҳам эътибор қилмабди. Ишонасизми, бир қарич масофа фарқи билан темир йўлдан ўтиб кетдик. Қўрқувдан ҳайдовчининг ранги оқариб, машинани тўхтатди. Пастга тушиб, бошини чангаллаб ўтириб олди. Бизнинг қўрқувимиз ҳам ўзимизга яраша эди. Бир неча нафасдан сўнг ўзимизга келгач:

      – Аълохон ака, ҳозир нима учун Худо бизни асраб қолди, биласизми? –дедим.

      – Ризқимиз ҳаётдан узилмаган экан, – дедилар.

      – Бу ҳам тўғри, назаримда омон қолишимизга бошқа сабаб ҳам бор.Ҳозир икковимиз аҳиллик ҳақида ҳамфикр бўлиб гаплашдик. Агар бошқалар каби талашиб-тортишиб келаётган бўлганимизда Худо: “Бу икки нодоннинг боридан йўғи яхши”, – деб бостириб юборармиди…

      Аълохон акамиз кулимсираб қўйдилар.

      Таваллуд тўйи бошланган куни Муҳаммад Осимий домла биланяқиндан танишдим. Ғоят илмли, доно киши эканлар. Темир йўлдаги воқеани эшитиб, менинг ҳазил тариқасида айтган фикримни тас-диқладилар. Ҳазрат Жомийнинг таваллуд тўйлари Самарқандда юқори мартабада ўтди. Кечки поездда Тошкентга қайтдик. Осимий домла билан тун бўйи суҳбатлашдик. У кишининг билимлари мисли денгиз экан, озгинагина баҳраманд бўлишга улгурдим. Ўзбек тилига Давлат тили мартабаси берилиши ҳақидаги қонун ҳақида гапира туриб, тожик ва ўзбек тилшуносларининг илмий ҳамкорликлари ҳақида яхши фикрлар айтдилар.

      Афсуски, бу фикрлар амалга ошмади. Совет Иттифоқи парчалангач, тарихшунос, тилшунос, адабиётшунос олимлар, ёзувчилар орасидаги илмий-ижодий алоқалар яқинлашиш ўрнига анча узоқлашди. Ҳар икки миллатнинг янги авлоди бу камчиликка ҳам барҳам беришни зиммаларига олмоқликлари зарур.

      Бу борада бизга ибрат бўларли икки ижодкорни ёдга олиб ўтсам савоб бўлар.

      Бирлари – Тўхтасин Жалолов. “Ўзбек шоиралари” рисолалари билан машҳур эдилар. Ойбек домла ҳам бу рисолага юқори баҳо бериб эдилар. Тўхтасин ака Сталин даври жабрини ҳам кўрганлар. Лекин бу ҳақда сира гапирмасдилар. Тўхтасин аканинг қамоқда орттирган дўстлари билан 1993 йили суҳбатлашиб қолиб, қаҳрамонликлари ҳақида ажиб воқеани эшитдим: қамоқхоналарнинг ўзига яраша ёзилмаган қонуни бўлади. Ички тартибни милиция ходимлари эмас, ашаддий жиноятчилар бошқарадилар. Қамоқхона маъмурияти сиёсий маҳкумларни итоатда ушлаб туриш учун уларга қарши каллакесарлар тўдасини қўйган. Сиёсий маҳкумларнинг аксари зиёлилар, муштлашиб, ўзини ҳимоя қилишга ожиз, пашшага ҳам зарар

Скачать книгу