Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 22

Жанр:
Серия:
Издательство:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

кимдир: “Қизлардан футбол жамоаси бўлиши шартми?” – деб сўраб қолди. Албатта, мен бу каби масалаларни ҳал қилувчилардан эмасман. Шу сабабли ҳазил оҳангида жавоб бердим: “Йигитлар эплаб ўйин кўрсата олмагани учун қизларни майдонга туширишдан бўлак илож қолмади. Қизларимизнинг футбол ўйнашига ҳеч ким ажабланмайди. Лекин байрам томошаларида қизлар йигитларнинг беқасам чопонини чапаничасига кийиб олиб, “Андижон полкаси” деган куй остида рақсга тушишлари ғоят таажжубли. Биз-ку бу манзарани тез-тез кўравериб кўникиб қолганмиз. Лекин хорижликлар бу томошаларни кўриб, “Ўзбекларнинг чопон кийишга лаёқатли, белида белбоғи бор йигитлари қолмабди-да, а?” – дейиш-ларидан хижолат бўламан”.

      Келинг, бугуннинг муаммоларини ҳал этишни бугуннинг мутасаддиларига ҳавола этиб, ўзим яна 1966 йилга қайтай.

* * *

      Демак, ёш журналист сифатида камина болалар футболидаги ғирромга, (бошқачароқ таъбирда кўзбўямачиликка) дуч келдим. Жум-ҳурият мусобақалари бошланишидан олдин “мандат комиссияси” деб номланган ўзига хос текширув бўлиб ўтди. Болаларнинг ёшини, турар жойини аниқлаш қийин эди. Шу боис бу текширувни расмият учун қилинди, десам бўлади. Кечки пайт болалар билан суҳбат қилиш учун улар яшаётган ётоқхоналарга кириб ҳайратга тушдим: баъзи болалар бемалол чекишарди, айримлари беш-олтита бўлиб қарта ўйнарди. Мен ташкилий ишлар билан шуғулланувчи комсомол ходимига бу ҳолатни айтдим. Тезда олти-етти кишидан иборат “комиссия” тузилиб, текширилди, аниқроғи – тинтув қилинди. Бир халта қарта йиғиб олинди, сигарет қутилари ҳам ундан кам эмасди. 12–14 ёшдаги футболчи болалар қандай ҳаёт кечирганларини тасаввур қиляпсизми? Текширув натижасида бир неча бола ўйиндан четлатилди. Лекин бу чора уларнинг тарбиясига ижобий таъсир қилганига ишонмайман.

      Бу мусобақада Тошкентдан “Шайба” деган жамоа қатнашди (Нима учун шундай ном беришганига ҳозиргача тушунмайман). Болаларнинг устози Ғаффор деган йигит эди. Асли касби қурувчи бўлган бу йигитнинг тўп тепиш қобилияти, болаларга маҳорат сирларини ўргата олиш истеъдоди йўқ эди. Футболга қизиққани учун ёш футболчиларни атрофига йиғарди. Бир йил аввал олмаоталиклар билан ҳам шу Ғаффорнинг жамоаси ўйнаган эди. Афсус шундаки, у ҳам фақат ғалаба шайдоси эди. Чорсу атрофидаги маҳаллада яшовчи болалар ўйнаши лозим бўлган жамоада бошқа вилоят вакилларини ҳам учратиш мумкин эди. Ғаффор у ёқ-бу ёққа югурмай, спорт-интернатга бориб, энг яхши болаларни танлаб оларкан. Футбол ўйинлари пайтида мен Тошкентнинг жамоасида наманганлик, бухоролик болаларнинг гапларига эътибор қилдим. Тилшуносликка оид шевалардан хабарим бўлгани учун уларнинг “ғирром” (спортчилар тилида “подставной” дейилади, яъни бировнинг ўрнига бошқаси қўйилган) ўйинчилар эканини англашим қийин бўлмади.

      – Маҳаллангизда бухороликлар, наманганликлар кўпми? Қорақалпоқлар ҳам бордир? – деб Ғаффордан сўрадим.

      У ажабланмади ҳам, ташвишланмади ҳам, кулимсираган

Скачать книгу