Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 25
Лола опа хотираларга берилиб бир оз гапиргач, енгил тин олди. Кейин қошлари чимирилди:
– Кечаси шерикларингнинг қилиғини билдим. Ўзбекистондан бўлганлари учун милиция чақирмадим, мен ўзбеклардан кўп яхшилик кўрганман.
– Улар ўзбек эмас, – деб эътироз билдирдим.
– Биламан, лекин иснод барибир Ўзбекистон номига тушади. Ше-рикларинг кетишди, лекин маржаси қолди. Сен шерикларингга тушунтир, бундай қилишмасин, маржасини йўқотсин. Ҳайдамасам, бошлиғимдан дакки эшитаман, лекин бу қўрқинчли эмас. Бу жойларда болалар ётишади, уларнинг ўрнини булғанишига тек қараб тура олмайман.
– Мен уларни яхши танимайман, айтганим билан гапимга киришмаса керак.
– Шунақадир девдим. Яхши, у бузуқни ўзим чиқариб юборай.
Лола опа бузуқ жувон ётган хона томон кетди. Салдан сўнг ранги оқариб, лаблари сал титраган ҳолда қайтди. Кружкасидаги совуб қолган чойдан бир-икки ҳўплади.
– Ниҳоятда сурбет экан. “Улар менга пул беришлари керак эди, кечгача бўлса ҳам кутаман”, деяпти. Ҳақини ундирмагунча кетмас эмиш. Ҳали- замон Донецкдан сайёҳ болалар келиб қолишлари керак, мен уларни қаерга жойлаштираман? Шу тавиянинг ёнигами? Бошлиғим билиб қолса, мен жавобгарманми? Ишдан ҳайдаб юбормайди, у ўзимнинг шогирдим. Лекин кечаси ғафлатда қолганим учун ўзим исноддан ёниб кетаман.
Опа