Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 28
Ростов-Дондаги ҳузурли хотиралар қаторида юрагимни тирнайдиган бир воқеа ҳам бор. Навбатдаги ўйин пайтида бир йигит яқинлашиб, ўзини “Ростовский комсомолец” газетасининг мухбири, деб таништириб, болалар ҳақида сўзлаб беришимни илтимос қилди. Керакли маълумотларни ёзиб олгач, ҳамкасб сифатида суҳбатлашиб ўтирдик.
– Бир гап айтаман, сен ранжима: қачонгача сенларнинг шаънингни руслар ҳимоя қилади?
Унинг нима демоқчи эканини дарров тушунган бўлсам-да, нима деб жавоб қайтаришни билмай, ўзимни таажжубланган қилиб кўрсатдим. Назаримда, у савол бериб, жавобни кутмаган эди, шу сабабли аҳволимга парво қилмай, гапини давом эттирди:
– Жамоангда битта ўзбек ўйнаяпти. Грузинларни қара, арманиларни қара! “Пахтакор”ни ҳам биламан, унда ҳам ўзбек жуда кам. Тблисининг “Динамо”сида, Ереваннинг “Арарати”да нечта рус футболчиси бор? Ўзбеклар қанча, йигирма миллионми? Йигирмата футболчи тарбиялай олмайсанларми? Ҳозир майдондаги болаларга қараб, йигирма йилдан кейин ҳам аҳвол ўзгармайди, деб ўйлаяпман.
Нима ҳам дердим, у ҳақ эди. Чиндан ҳам йигирма йил ўтганда, 1987 йилда “Пахтакор”даги аҳвол ўзгармади. Базилевич устоз бўлиб келганда жамоага ёш ўзбек йигитларини жалб қила бошлаган эди. Аммо авиаҳалокат бу хайрли ҳаракатни йўққа чиқарди. Ўша мухбир ҳозир ҳаётми ё йўқми, билмайман. Лекин тақдир тақозоси билан учрашиб қолсам, ўсмирларимиз ва ёшларимизнинг халқаро майдондагиютуқларидан фахрланиб, “Энди нима дейсан, ўртоқ?!” деб маломат қилган бўлардим.
Жазо ва ундан кейинги ғирромликлар
Ёш футболчилар ҳакамнинг хатоси туфайли фақат Гуржистон жамоасига 0:1 ҳисобида ютқизиб, бешинчи ўринни эгаллаб қайтишди. Комсомол марказқўмида улар тантана билан кутиб олиниб, Фахрий ёрлиқ билан мукофотландилар. Базанов ҳам комсомолнинг бу мукофотидан қуруқ қолмади. Орадан икки ой ўтгач, худди шу хонада, худди шу мукофотланганлар жазоландилар.
Базанов