Ҳаёт қайиғи (3 китоб). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ҳаёт қайиғи (3 китоб) - Тохир Хабилов страница 21

Жанр:
Серия:
Издательство:
Ҳаёт қайиғи (3 китоб) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

сафарда кўп юриши керак, турли одамлар билан учрашиб, суҳбатлашиш унга руҳ беради”, деган фикримга Эркин қарши чиқарди. Эркин таклифимни қабул қилди-ю, лекин радиодаги раҳбарлари унга дарров рухсат беришмади. “Менга қуриб битказилаётган уйдан беришар экан”, деди Эркин. “Бу ваъдаларига ишонманг, биринчи галда уйни санъаткорларига беришади. Чунки улар раҳбарларнинг кўнглини олиш йўлини билишади. Сиз эса билмайсиз”, десам ҳам умид қилди. Уй битгач, умиди пуч экани маълум бўлди-ю, ишдан бўшаб, журналга келди. Мен билан бир оз муддат бирга ишлади, кейинроқ адабиёт бўлимини бошқарди.

      “Гулистон”да яхши ижодий муҳит борлигини кўпчилик таъкидларди. Адабиёт бўлими асарларга талабчан бўлгани сабабли улардан норозилар ҳам бор эди. Айтиш жоизки, бўлим талаби асосли, уларнинг норозиликлари эса ўринсиз эди. Иқтидорли ёшларга астойдил жон куйдиришарди. Хайриддин Султоннинг Бобур ҳаётига бағишланган тарихий ҳикоясини тайёрлашларида мен уларга қойил қолганман. Кейин Алишер Ибодинов ҳикоялари тайёрланди. Ҳарбий хизматдаги йигитнинг ижодига бу қадар меҳрибонлик билан аҳамият берилиши катта савоб эди.

      Мен “Гулистон”да кўпроқ ишлашим ҳам мумкин эди. Лекин адабиёт бўлими атрофида туғилган бир фитна сабаб бўлиб, “дўстлар” билан бирга ишлашни хоҳламай қолдим. Адабиёт бўлимига ишга олинган Атҳам талабчанликда устози Маҳмуд Саъдиновдан қолишмасди. Ўта талабчанлик, таъбир жоиз бўлса, “ўз бошини еди”. Навбатдаги ижодий сафардан қайтган куним Атҳамнинг ишдан бўшатилаётганини билдим. Сабаби, бир шоира Асқад акага шикоят хати ёзибди. Унда айтилишича, Атҳам жувонга севги изҳор қилиб алдаган эмиш. Бу ғоят ажабланарли шикоят эди. Атҳам унга қанчалар севги изҳор этган, билмайман, лекин бу хонимнинг кўп ижодкорларнинг тўшагини обод қилиб юргани ҳеч кимга сир эмасди. У Атҳамни ҳатто номусга текканликда айблабди. Ажаб! Шу жувон номусдан гапирса!

      Буни эшитиб, Асқад аканинг ҳузурларига кирдим-да, бор гапни очиқчасига тушунтирдим. “Атҳамни ишдан бўшатиш адолатсизлик”, дедим. Асқад ака бир оз ўйланиб ўтирдилар-да, “Гапингиз тўғри, Атҳам жойида ишлайверсин”, дедилар. Фитна тўри узилгандай бўлди. Мени Жиззахга жўнатдилар. Қайтиб келсам, таҳририятда мажлис бўлаётган экан. Саломлашишга ҳам фурсат бўлмай, мажлис аҳли сафига қўшилдим. Асқад ака таҳририятдаги кўнгилсиз ҳолатлар ҳақида гапира туриб, Атҳамнинг бузуқлиги учун ишдан бўшатилганини тилга олганларида ажабландим.

      Мен сафарга кетганимдан сўнг “фитна тўри” энди маҳкамроқ тўқилибди. Асқад ака Атҳамни “ўз хоҳиши билан” ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруққа имзо чекибдилар. Бу адолатсизликдан ғазабланиб, яна Асқад аканинг ҳузурларига кирдим.

      – Ишдан бўшагани ўзи учун ҳам дуруст бўлди. Бу гап юқорига қадар чиқибди. Бу даъвони жиноятга буриб юборишлари ҳам ҳеч гап эмас, – дедилар.

      – Ахир бунинг фитналиги аниқ-ку? Эртага улар менга нисбатан ҳам фитна ясайдилар, эртага балки ўзингизга…

      – Тоҳиржон, сиз ёшсиз, бунақа фитнани энди кўряпсиз. Биз кўрган фитналар олдида буниси “фитнача”… Ҳар нарсага асабийлашаверманг.

      Мен Атҳамни ишга қайтаришни

Скачать книгу