Ҳаёт қайиғи (3 китоб). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ҳаёт қайиғи (3 китоб) - Тохир Хабилов страница 17

Жанр:
Серия:
Издательство:
Ҳаёт қайиғи (3 китоб) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

варақлаб ичидан биттасини ажратиб олиб менга узатди. Чиндан ҳам мен таклиф қилинган эканман. Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасидаги кимдир менинг номимдан рад жавобини ёзиб юборибди. Конференцияга келмаган бўлсам-да, ташкил этилаётган Ёзувчилар бирлиги ҳайъатига мени сайлашибди. Хорижлик дўстларнинг эътиборидан қувондим.

      Тошкентга қайтгач, сафар таассуротларимни айта туриб, бу воқеани ҳам эслаган эдим, даврадаги дўстлардан бири “тушунмовчилик бўлибди-да”, деди. Яхши ҳамки ўзбек тилида “тушунмовчилик” деган сўз бор, кўп айблар юзига парда тортишга ярайди…

      “Гулистон” журналидаги фаолиятимга бевосита бўлмаса-да, билвосита алоқадор воқеалар билан чалғишга тўғри келди. Бу гапларни мазкур ўринда бўлмаса, кейинроқ барибир баён қилардим, шу боис каминани чалғишда айбситмайсиз, деган умид билан яна 1975–1978-йилларга қайтаман.

      Ҳамма гап ўша “лекин”да…

      “Гулистон” журналида Мурод Хидир бошқарувчи бўлим тарихимиз бойлигига оид кўп ибратли мақолаларни мунтазам бериб борарди. Қадимда шаҳарларимизнинг сув таъминоти ҳозир “водопровод” деб номланган усулда амалга оширилган, сопол қувурлардан фойдаланиб, ҳатто фавворалар қурилган, деган маънодаги мақола эълон қилингач, самарқандлик тарихчи олимларимиздан бири Москвага танқидий хат юбориб, журнални тарихни идеаллаштиришда, ёшларни миллий маҳдудлик руҳида тарбиялашда айблабди. Назаримда, бу олим дунёдаги илк фаввора Петергофда қурилган, деб ҳисобласа керак. Москва бу хатни республика марказқўмига, улар эса тартиб-қоидаларига кўра, “Муҳокама қилиб, жавобини билдиринглар” деган илова билан таҳририятимизга жўнатишди. Муҳокама қилинди, мактубнинг қуруқ сафсата экани айтилди. Асқад ака муҳокамани якунлаш чоғида кулимсираб туриб бир гапни айтдилар.

      – Журналимизнинг пешонасидаги ёзувни унутманглар: “Ўзбекистон компартияси Марказий комитетининг ойлик ижтимоий-сиёсий, адабий-бадиий журнали”. Татаристонда ҳам бизникидай журнал бор. У ҳам партиянинг журнали. Фақат ёзуви бошқачароқ, бизнинг тилга ўгирсак: “адабий-бадиий лекин ижтимоий-сиёсий журнал” бўлади. Ҳамма гап ўша “лекин”да. Биз йўлимизни ўзгартирмаймиз. Халқ учун керакли гапни айтиш биринчи ўринда туради. Лекин… “лекин”ни унута олмаймиз. Ижтимоий бўлимнинг мақолалари бизни қалқон каби ҳимоя қилиб туради.

Зўрларнинг зўрини билурмисан сен:филдан балки арслон зўрроқ?Энг зўри – одамдаги олтинчи бармоқ!

      Шундай ҳам бўлди. Танқидий мақоланинг асоссиз экани “совет турмуш тарзи” атрофлича ёритилаётгани билан исбот этилди. Бундай “юмалоқ хатлар” кейин ҳам ёзилиб турилди. Юрий Медведев “Комсомольская правда” газетасида ишлаётганида “Энг кўп “юмалоқ хат”, айниқса “тарихни идеаллаштиришяпти” деган шикоятлар сизлардан келади, уч юз йиллик мадраса биносини маданий ёдгорлик сифатида таъмирлаб қўйишнинг нимаси ёмон?” – деб бир латифа илова қилган эди.

      – Бир жойда учта зиндон бор экан. Ҳар бирида учтадан маҳбус ётганмиш. Бир зиндоннинг

Скачать книгу