Ҳаёт қайиғи (3 китоб). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ҳаёт қайиғи (3 китоб) - Тохир Хабилов страница 14

Жанр:
Серия:
Издательство:
Ҳаёт қайиғи (3 китоб) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

Хўжайин шу ердами, сен кутиб тур. – Тўхтамиш шундай деб идорага кирди. Тамаки ҳиди анқиётган хонада пахта заводининг директори билан пункт мудири ўтирган эди. Тўхтамиш улар билан кундузи омонлашган бўлса ҳам, қайтадан сўрашди.

      – Бизнинг ишимиз нима бўлади энди? – деди суянчиғи лиқиллаб турган стулга омонатгина ўтириб.

      – Сизнинг ишингиз нима бўларди, беш бўлади-да, – деди завод директори унга жилмайиб қараб: – Сизга қайишмасак, кимга қайишамиз? Қабул қилувчингизни чақиринг-чи?

      Пункт мудири чиқиб кетди. Тўхтамиш завод директори узатган чойни олиб ҳўплади.

      – Биздан кўнглингиз тўқ бўлсин. Ҳозир десангиз, ҳозир. Машинада турибди.

      – Йўқ, ҳозир эмас. Энди бу ерга олиб келманг. Икки кундан бери органнинг одами айланиб юрганмиш.

      – Ўзимизданми?

      – Ҳа, Нусратов деган йигит экан.

      – Э, у бир мишиқи бола, шундан чўчиб ўтирибсизми?

      – Ўйнашманг, улар билан ўйнашманг. Шу мишиқилари ёмон.

      Уларнинг гапи чала қолди. Пункт мудири билан қабул қилувчи олдинма-кетин кириб келди.

      – Қанча пахтанг бор? – деб сўради завод директори.

      – Ҳозирча юзта, – деди қабул қилувчи.

      – Ҳаммасини акангга ёз. Шу ўн кунлик аканг айтгандек бўлиши керак. Бошқаларни сал тортиб қўй.

      – Хафа бўлишади-да.

      – Ўзим тушунтираман. Бу йил ҳосил яхши, ҳеч ким доғда қолмайди, нима дедингиз, Тўхтамиш Омонтурдиевич?

      – Сизлар бор, нима ғамимиз бор.

      – Бўпти, сен боравер, – деди завод директори қабул қилувчига. – Ана, иш пишди, директор бува, энди уйингизга бориб, янгамни хурсанд қилаверинг. Менам борай.

      Тўхтамиш кассирни уйида тушириб қолдириб, идорага келди. Ичкарига кириб диванга ёнбошлади. Бўлим бошқарувчиларининг ҳолати кўз олдига келиб, кулимсиради. “Иштони йўқлар иштони йиртиққа кулиб нима қиларкин? Аҳволи маълум-ку, ҳаммасининг. Зўрман дегани тўқсонга етиши мумкин. “Ҳотамтой”нинг ишни бузгани бир жиҳатдан яхши бўлди. Энди тилим узун. Ўзлари ялиниб келишади. Орада гувоҳсиз битади иш. Нур устига-нур! “Ҳотамтой” билан кейин гаплашаман… Завод директорининг иши қизиқ. Ростдан қўрқяптими? Нусратовданми? Бе, бу бола гапини эплаб гапиролмайди-ку. Комилнинг ишини ёп, дедик, индамай ёпди. Пунктга келган бўлса иш билан келгандир. Ё директор пункт мудири билан тил топишмай турибдими? Ҳар ҳолда, мудир янги. Акахонларнинг одами экан, латтачайнарга ўхшамайди. Орқасида тоғ бўлгандан кейин шу-да. Ҳайронман, наҳот, директор иккови муроса қилолмаса? Йўқ, директор вос-вос бўлиб қолган. Пули битлаб кетган, ғимирлаб, эс-ҳушини олиб қўйган…”

      Соат тунги иккига занг ургач, ўрнидан турди.

* * *

      Бу асар шакл ва услуб жиҳатидан ўзим учун ҳам, адабиётимиз учун ҳам янги эди. Шунинг учунмикин ўқувчилар яхши кутиб олишди. Ҳозирга қадар кўп марта қайта нашр қилинди. Ўшанда эса “Ёшлик” журналидаги укаларимиз асарни нари-бери қилишга уриниб кўришди. Аввалига “юқорининг қора рўйхатида” турувчи адибнинг асарини босишга иккиланишди.

Скачать книгу