Ҳаёт қайиғи (1 китоб). Тохир Хабилов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Ҳаёт қайиғи (1 китоб) - Тохир Хабилов страница 54
Биз бешикларни кўп кўрамиз. Аммо қачондир шу каби бешикда ётганимизни, онамиз тунлари бедор алла айтиб чиққанларини ўйлаб кўрамизми? Агар ўйламасак, эсламасак, унда ноинсоф фарзанд эканмиз. У ҳолда уйимиз тўрига бешик суратини чиздириб, остига “Унутма!” деган хитобни ёзиб қўйганимиз лозимдир?
Баён қилинмиш ривоятда шарқнинг буюк мутафаккири Шайх Саъдий оналик ҳақининг нозик жиҳатларига эътиборни тортганлар. Дунёда валинеъматларини билмаганлар Ҳаққа исён қилган бўлишади. Оналарга хизмат қилиш эса жаннатий амаллардандир. Шубҳасизки, она ҳақини тўлалигича, беками-кўст адо қилмоқ бу дунёда мумкин эмас. У бешикдаги гўдагини минг турли ниёзлар билан ўстириши фарзанди устидаги энг катта ҳақидир.
Бир киши Муҳаммад алайҳиссаломдан:
– Мен онамни кўтариб Маккани зиёрат қилдирдим, ҳақини адо этдимми? – деб сўради.
Расулуллоҳ (с.а.в.) унга жавоб бердилар:
– Йўқ, у сени қучоғида олиб юрганда “Фарзандим униб-ўссин, катта бўлсин”, – деб ўйлаганди. Сен эса кўтариб юрган пайтингда онангнинг ўлими ҳақида ўйлардинг…
Фарзандлардан ўтинчимиз шуки, оналарингиз ҳузурларида турганингизда Саъдийнинг бешик ҳақидаги ривоятларини доимо ёдда тутинг.
Бир биродаримизнинг ҳикоялари менга ғоят таъсир қилган эди, шуни сиз, азизлар билан баҳам кўрмоқчиман:
– Ҳайит арафасида онам билан бирга бозорга тушдик. Ниятимга кўра, энг аввал онажонимга янги маҳси олиб бердим. Ўша ернинг ўзида янги маҳсини кийдириб қўйдим. Кейин кавушларини ҳам янгиладим. Сўнг таглик-патак олиб келиб кавушларига солдим. Кейин Туркиянинг янги пайпоғидан ҳам олиб бердим. Онажоним тураётганларида “Энди рўмол олиб берсам, бош-оёқ сарпо қилган бўларканман”, деб ҳазиллашдим. Онам “ҳа, ҳа” деб кулиб қўйдилар. Гап-сўзларимизни эшитиб турган маҳсидўз “Онахон, бу йигит ўғлингизмилар?” деб сўрадилар. “Ҳа”, дедилар онам. Шунда маҳсидўз “Ҳозир жуда улуғ иш рўй берди. Розилик билан шундай жилмайдингизки, мана шу кулгингиз ўғлингиз учун еру осмоннинг гулга тўлганидан ҳам яхшироқ бўлди. Дунёда Аллоҳга иймон келтиргандан кейин ота-онанинг хизматини қилиб, дилини хушнуд этишдан улуғроқ иш борми?! Кўриб турибманки, ўғлингиз хизматингизни сидқидилдан қиляпти, мен бу ишларга Қиёматда гувоҳлик бераман, ҳозир шу ерда фарзандингиз ҳаққига дуо қилинг, чунки шу соатда Аллоҳнинг даргоҳи очиқ турибди, инша Аллоҳ!” деган гапларни айтди. Мен маҳсидўзнинг илм эгаси эканини англадим. Гапларидан