Ҳаёт қайиғи (1 китоб). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ҳаёт қайиғи (1 китоб) - Тохир Хабилов страница 55

Жанр:
Серия:
Издательство:
Ҳаёт қайиғи (1 китоб) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

камоли ва роҳатини кўриш. Онасини хорлаган ўша одамни Аллоҳ шу неъматдан сиқиб қўйибди (астағфируллоҳ!). Шомда дўстлари билан улфатчиликка кетган тўнғич ўғлинининг жасадини тонгда олиб келишибди. Мастликда дўстлари билан муштлашиб жон берибди. Бир қизини яқин қариндошининг ўғлига унаштирганда у хуштори билан қочиб кетибди, иккинчи қизи ундан-да баттар шармандаликка учрабди: эрга тегмасдан ҳомиладор бўлиб қолибди. Кенжа ўғли гиёҳвандлик иллати билан вафот топибди. Ўзи ҳам оғир хасталикка учраб, қийнала-қийнала жон берибди, қариндошлар ҳам, ғассол ҳам кўзларини юма олишмабди. Кўзлари очиқ кетибди…

      Яна бир воқеа: муборак Умра сафари чоғида кўнгилларни хира қилувчи воқеа юз берди: фарғоналик бир одам онасини қутлуғ зиёратга олиб борибди. Албатта, бу таҳсинга лойиқ иш. Кўпчилик ота-онасини шундай улуғ зиёратларга олиб бормоқликни ният қилади. Айримлар эса бу каби зиёрат ота-оналарига насиб этмай, вафот этиб кетганларидан армонда юрадилар. Фарғоналик йигитнинг онасига бўлган қўпол, қўрс муомаласи барчани ранжитди. Она бечора умрида биринчи марта қишлоғидан четга бориши бўлса керак, самолётга ёки автобусга қандай чиқиш, ўтиришни билмай тараддудланади, баъзан шошиб қолади, баъзан нимагадир улгурмайди. Ўғил эса унга ёрдам бериш ўрнига дўқ уради: “Мени шарманда қиляпсиз!” – дейди. Билмайдики, унинг шармандалиги онасининг ҳаракатида эмас, балки ўзининг феълида, муомаласида. Кўпчилик “Онангни бу ерга олиб келиб хунук муомала қилганингдан кўра, ўз уйингда ширин муомала билан кўнглини олсанг савоблироқ бўлармиди! Онани кўпчилик ҳузурида беҳурмат қилишинг – Каъбани вайрон қилиш гуноҳи билан баробар эмасми?” – деб тўғри танбеҳ бердилар. Эҳтимол, ўғилнинг асосий нияти онасини зиёратга олиб келиш бўлмагандир. Бундай дейилишга сабаб: уларнинг бу масканда қариндошлари кўп экан. Йигит улар берган совға-саломлар билан овора бўлиб қолди. Балки онани олиб келишни ўша қариндошлар талаб қилишгандир. Шу талаб бўлмаса йигит онани олиб келишни хаёлига ҳам келтирмас… Яна Худо билади…

      Ёлғиз қолиб кулбада, ким у,

      Ҳар кун бизга тайёрлар таом.

      Улкан меҳр туҳфасидир бу,

      Аммо бизга ширинмас тамом?..

      О, бу она, сенсан онажон!

      1992 йилда Ҳаж ибодатига, кейинроқ Умра ибодатига борганимда қари оталари ёки оналарини аравачада олиб юрган ҳожиларни кўриб, уларга ҳавасим келган эди. Дадажоним вафот этганларида Ҳажга боришни фақат орзу қилиш мумкин эди. Советлар замонида бутун иттифоқ бўйича 20-30 одам, Худога эмас, партия ташкилотларига ёққан одамлар борарди. 1992 йилдаги менинг сафарим кутилмаганда бўлди, йўлга чиқишим лозимлигини бир неча соат аввал маълум қилишди. Ўшанда аяжоним бемор эдилар. Олиб боришнинг имкони йўқ эди. Ўзим Умра ибодатини бажаргач, яна қайта-қайта шаҳарга кираверишдаги махсус белгиланган жойга бориб, ғусл қилиб, эҳромга ўралдим, дадажоним, аяжоним, тоғажоним учун умра ибодатини бажардим. Дамира опам иккинчи марта Ҳажга борганларида аяжоним учун ҳаж бадал қилибдилар,

Скачать книгу