САҲИФАЛАР. МЕҲМЕД ОКИФ ЭРСЎЙ
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу САҲИФАЛАР - МЕҲМЕД ОКИФ ЭРСЎЙ страница 2
1876 йилнинг 31 августида тахтга ўтирган Абдулҳамид П, тахтга ўтиришдан олдин халқнинг кайфиятини маъқуллагандай бўлиб, янги конституция (қонун-и асосий) лойиҳасини тайёрлаган Мидҳат Пошо ва унинг тарафдорларини қўллаб-қўлтиқлаган, 1876 йилнинг 23 декабрида конституция эълон қилинишида қаршилик қилмаган эди. Бу қонун-и асосийдаги янгиликка кўра, Овруподаги каби, ойон ва мебусон (яъни сенаторлар ва миллатвакиллари)дан иборат икки палатали мажлис подшоҳ фаолиятини назорат остида тутиши керак эди. Янги конституция учун ҳаракат бошлангандан буён давлатнинг идора этилишига халқнинг иштирокини ҳам таъминлаш масаласи тортишилган, наридан бери ташкил қилиниши керак бўлган “шўро” ва “машварат” йўллари ҳам тавсия қилинган эди.
Абдулҳамид П кучли таҳсил олмаган, лекин зако даражасини, айниқса ҳақиқий савиясини ва дунёқарашларини билдирмасликда жуда моҳир эди. У Мидҳат Пошонинг халқ ўртасидаги катта обрўйини ҳисобга олиб, раёсатга тайинлаган, аммо ичида Абдулазизнинг тахтдан йиқитилишида Мидҳат Пошо бош рол ўйнаганини унутмас, бир кун ўзини ҳам йиқитиши мумкин деган гумон билан уни тахтдан йироқлаштиришни ўйлаб юрарди. 1877 йил 5 февралда Мидҳат Пошони тўсатдан саройга чақириб, ноаниқ сабаблар би-лан четэлга чиқариб юборилишига эришди. Абдулҳамид янги конституция-га бўйсунишни истамас эди. Бу пайтда Усмонли императорлиги Болқонлар-да катта муваффақиятсизликларга дучор бўлди, рус чоризмининг ҳарбий кучлари Дунайдан ўтиб, Истанбул этакларигача етиб келди. Шунда Абдулҳамид П бу ишларга парламент айбдор, мен хоҳлаганимдай ҳаракат қилолмадим, деган баҳона билан 1878 йили парламентни муҳлатсиз таъ-тилга чиқариб юборди, давлат парламентсиз эски танзимат йўлига ўтиб олди.
Абулҳамид П 30 йил давом этган ҳукмдорлиги вақтида ташқи сиёсатда ниҳоятда эҳтиёткорлик йўлини тутди, Усмонли империяси исён кўтарган юртларга оз-оздан ён бериб, йилдан йилга кичрайиб борди, ички сиёсатда эса ҳар қандай ғалаёну сиёсий ҳаракатларни бостириб нисбий тинчлик-барқарорликка эришиб, юртда ободончилик ва маданият ишларини ривож-лантиришга ҳаракат қилди: темирйўл, почта, телеграф ташкилотлари қур-дирди, айни чоғда ўз ҳуқуқларини кенгайтириб истибдодни орттирди. Шу тариқа империяда таназзул чуқур илдиз ота борди.
“Бир тарафдан модиявий етишмовчиликлар ва ҳар турли ҳурриятларнинг
таҳдид ва шартлари, давлатнинг чет мамлакатлар қаршисида ўз виқорини ҳимоя қилиш кучига эга эмаслиги, вақти-бевақт юз бериб турган ички исёнларнинг такрорлари, янги-янги мухторият ва истиқлол талаблари ва буюк давлатларнинг