ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд. ТОИР МАҲМУД

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд - ТОИР МАҲМУД страница 12

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд - ТОИР МАҲМУД

Скачать книгу

яқинда Тошкент вилоятида бўлиб, халқ билан мулоқот қилганларида, ислоҳотларнинг бориши билан танишганларида ана шундай ҳолатларни кўриб, жуда ачиниб гапирдилар. Айниқса, соғлиқни сақлаш тизимида мавжуд аҳволни тубдан ўзгартириш бўйича шунча ишлар қилинаётганига қарамасдан, Янгийўл шаҳридаги шифохоналарда, шундоқ пойтахтимизнинг биқинида вазият ҳамон эски ҳаммом – эски тос бўлиб қолаётгани ҳақиқатан ҳам бизга ярашмайдиган ҳолдир. Давлатимиз раҳбари Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши сессиясида жойларда ишни ташкил этишда йўл қўйилаётган камчиликларни чуқур таҳлил қилиб, уларнинг сабабларини, аҳволни ижобий томонга ўзгартириш йўлларини аниқ кўрсатиб бердилар. Мамлакатимизнинг бошқа жойларида муваффақиятли қўлланаётган, яхши натижа бераётган тўрт сектор фаолияти жиддий танқид қилинди. «Олдимизда жуда катта вазифалар турибди. Алдов, ёлғон ваъда одамларнинг жонига тегиб бўлган. Олдимизда катта кураш турибди, курашга тайёр одамдан натижа кутса бўлади?» деди Президентимиз.

      Биз курашга тайёрмизми? Жонимизни озгина койитишга, орому ҳаловатдан жиндак бўлса ҳам воз кечиб, ўзимизни қийнашга тайёрмизми? «Тоққа чиқмасанг, дўлона қайда?» дейди халқимиз. Ўз олдимизга улуғ мақсадлар қўйдикми, шунга яраша ҳаракат қилишимиз, бутун борлиғимизни шу йўлда сафарбар этишимиз керак. Бу борада Президентимиз барчамизга ўрнак бўлмоқда.

      Ҳамма ҳавас қиладиган янги давлат, янги жамият қуриш, бугунги ривожланган дунё билан тенг рақобат қилиш учун ҳар биримиздан ҳаракат, масъулият ва яна бир бор масъулият талаб этилмоқда. Ҳеч нарсадан чўчимай, масъулиятни дадил зиммага олиш – бу олижанобликдир. Уни амалий ишлар билан оқлаш эса – мардлик ва фидоийликдир. Бу ишлар биз учун янгилик эмас. Ота-боболаримиз бундай синовлардан неча бор ўтганлар. Халқимиз – катта кураш тажрибасига эга бўлган халқ. Шунинг учун ҳам давлатимиз раҳбари ўз чиқишларида тарих ва бугунги ҳаёт муаммоларини, буюк аждодларимиз ибрати ва бугунги авлодларнинг улар олдидаги бурчи ҳақида гапириб, турли даврларни қиёслаб, бу борадаги муштарак нуқталарни алоҳида таъкидлайдилар. Тарихдан, аждодлар анъанасидан ибрат олиб яшашга даъват этадилар.

      Инновация – бу келажак дегани

      Олдимиздаги йўл – янги тараққиёт босқичи, бир-биридан залворли, долзарб ва мураккаб вазифалар ечими қанчалик қийин бўлмасин, халқимизнинг бугун бир нарсадан кўнгли тўқ: Яратганнинг ўзи бизга шундай жасур ва шижоаткор, ҳиммати ва қудрати баланд, юртпарвар ва элпарвар инсонни раҳбар қилиб берди, у билан бирга ҳар қандай синовдан ўтишга тайёрмиз, демоқда бугун одамларимиз.

      Нафақат мамлакатимиз аҳли, айни вақтда жаҳон жамоатчилиги, кўзга кўринган сиёсатчилар, эксперт ва таҳлилчилар ҳам Президентимизнинг ўз фаолиятининг биринчи кунларидан бошлаб ҳар бир масалага янгича асосда ёндашганини эътироф этишмоқда. Айнан янгича, инновацион асосда ривожланиш бугунги тараққиётимизнинг бош хусусиятига айланмоқда.

      Айнан янгича

Скачать книгу