ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд. ТОИР МАҲМУД

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд - ТОИР МАҲМУД страница 31

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд - ТОИР МАҲМУД

Скачать книгу

– тенглик, эркинлик, биродарлик, халқлар ва миллатлараро дўстлик, мамлакат ва дунё барқарорлиги каби қонуний асосларни ўзида мужассам этган ҳамда мавқеини бугун ҳам сақлаб келмоқда. Шунингдек, халқимиз фаровонлигини янада оширишнинг ҳуқуқий кафолати бўлиб қолмоқда.

      Шу улуғ мақсадлардан келиб чиқиб, қуйидаги таклифларни ҳам бермоқчи эдим: Биринчиси – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган, аммо уни мустаҳкамлаш, янада таъсирчан аҳамиятини ҳосил қилиш учун имло билан боғлиқ модда ёки банд киритиш; иккинчиси – юртимизда Наврўз байрами, Рамазон ва Қурбон ҳайитлари умумхалқ байрами каби байрамлар сирасига Тил байрамини ҳам киритиб, ҳатто дам олиш куни сифатида белгилаш;      учинчиси – миллий урф-одатларимизнинг қайта тикланиши, муҳофаза қилинишида, шунингдек, маънавий меросимизни асраб-авайлаш, бойитиш ва халқимизга етказишда Бош қонунимизнинг ўрни беқиёс бўлмоғи зарур.

      Мухтасар айтганда, нафақат буюк аждодларимиз, балки яқин ўтмишдаги ватандошларимизнинг ҳам етти ухлаб тушига кирмаган дориломон замонда яшаш бахти бизга насиб этиб турибди. Ҳур фикрли инсон учун нимаики зарур бўлса – ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий-сиёсий, маънавий-маърифий соҳада кундан-кунга яхши имкониятларга эга бўлиб боряпмиз. Биздан фақат шу кунларнинг қадрига етиш, шунингдек, барқарор тинчлигимизни янада мустаҳкам тутиш, аҳиллик, бирдамлик, эртанги фаровон ҳаётимизни таъминлашда ўз ўрнимиз, ўз қадримиз билан яшаш, янгиланаётган Конституциямиздаги инсонпарвар ғояларга содиқ қолиш сўраляпти. Шунчаки сўралаётгани йўқ, балки бу жараёнда фаол иштирок этишимиз, ўз келажагимиз учун дахлдор илғор таклифларни илгари суришимиз, ҳамиша уйғоқ ва сергак бўлмоғимиз илтимос қилинмоқда. Бу жиҳатдан давлатимиз позицияси бугунги демократик тамойилларга ҳам, умуминсоний тамойилларга ҳам тўла жавоб беришини айтиш жоиз. Дунё тарихида неча бор тамаддунларга доя бўлган маърифатпарвар миллатимиз бу залворли вазифани ҳам юксак даражада адо этишига шубҳамиз йўқ.

      (“Янги Ўзбекистон” газетасининг

      133-сони, 2022 й.)

      ИСМИНГДА ИФОР БОР, ОЗОДЛИК!

      Озодлик исмидаги ифорни туюш учун қишлоқда яшаб кўриш керак. Эрта тонгда бири биридан кеч қолмаслик илинжида эшиклари олдига сув сепаётган келинчакларни кузатганмисиз? Улар эшиклари олдига сув эмас, тонгдек тиниқ чеҳраларидан нур сепаётганига ўхшайди. Бу сулувлар сочиб-сочиб сепаётган сувнинг овози шодликнинг, қувончнинг овози, тўғрироғи, озод қалбнинг овози.

      Сув сепилган, супурилган ҳовлилардаги гўзалликни кўриш, ифордан маст бўлиш учун қишлоқда яшаб кўриш, жилла қурса меҳмонга келиб тунаб қолиш керак. Бир бўйрагина ерга ҳам турфа райҳонлар-у, анвои гулларни сиғдирган, уларга атиргулни қўриқчи қилиб тонг елларига ифор улашиб, жаннат насими эсаётган ҳовлиларда тўйиб-тўйиб нафас олишнинг ўзи бир бахт. Бу бахт туққан еринг, туғилган заминингдаги катта ҳарфларга сиғмайдиган БАХТ!

      Жимжимадор сиёсий сўзларсиз ҳам киндик қони тўкилган

Скачать книгу