Мовароуннаҳр ёди ёҳуд султон Қутуз қиссаси. Коллектив авторов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Мовароуннаҳр ёди ёҳуд султон Қутуз қиссаси - Коллектив авторов страница 10

Жанр:
Серия:
Издательство:
Мовароуннаҳр ёди ёҳуд султон Қутуз қиссаси - Коллектив авторов

Скачать книгу

style="font-size:15px;">      Туркон Хотун чиндан таҳлика ичида эди, у бошини чангаллаб тепага қараган пайт шифтдан қуйи томон ўрмалаётган қуртларга кўзи тушиб, эти бирдан жимирлаб кетди. Уйнинг боролларига қурт тушганди. Хотун шамни кўтариб, тағин тепага қаради, қуртлар қайнаб қуйига ўрмалаётир эди. Худди ғам лашкари бостириб киргандек, Туркон сесканди, шунда бехос қўлидаги шам кийгиз устига тушди.

      Хонсултон момосининг ёнига югуриб келди-да, бирдан шамни қўлига олди. Хайриятки, наматга ўт кетмаган, бироқ шам ўчиб қолганди.

      Сайфиддин онаси имлаб чақираётганини кўриб югурди.

      – Обдастани келтирсанг.

      Сайфиддин обдастани олиб келиб онасига узатди.

      Онаси бир қўли билан обдастанинг бандидан, иккинчи қўли билан жўмрагидан тутиб, ҳали шам тушган кийгизга сув қўйди.

      – Эҳтиёт шарт, тағин ёнғин чиқмасун! Ўзи шундоғам беаёв ёнганимиз етар!

      Шу пайт кўланка кўринди.

      – Бу нимаси бўлди? Кўлагаму бу? Ҳей, тўхта, кимсан?

      Кўланка лип этиб кўриниш берди-да, сўнгра кўздан ғойиб кетди.

      – Яшамагур, тўхта дейман, – Хонсултоннинг овози Турконинг юрагини ўртаб юборди.

      Сайфиддин ёниқ шамни онасига тутди…

      * * *

      Ўтган кунлари кўз ўнгидан кетмай дилхун бўлган Қутуз ўз дарди ичига кўмилиб, узоқ ўтирди. Ўлкага ёв ёпирилган мисол, совуқ ваҳима кўнглига оралади. Комига тортаётган ўтмиш ҳодисалари уни яна забтига олар пайт, чидай олмай “Ўпқон коми битармикан ҳеч? Бу зулмат кунларнинг охири бормикан?”, деди ўпкаси тўлиб.

      Найласинки, кўз олдида момоси Туркон титраб турарди.

      Волидаи калони қўлида тилла патнис кўтариб, ўтовга кирди.

      Ўтов ичи кенг: ерга қалин ва майин гиламлар ёзилиб, ўртага хонтахта қўйилганди. Туркон ширинлик ва меваларга тўла баркашни унинг ёнига қўйди. Жўжи лаззатланиб таом емоқ билан машғул эди. Шунда Туркон ўтов тўрида ёзилган тўшакка кўзи тушди. Фаросатсиз Жўжи тамшаниб-тамшаниб таомланар эди. Чунон бетакаллуф ва орсиз ғаним ҳузурида тамом ночор экани Турконни алам оташларига улоқтирди.

      Жўжи ёғли қўлини артаётиб:

      – Боғингда ягона гулинг борлигидан хабарим бордур, – деди. – Ва ўшал гул маним насибамдур. Шамолдек елиб, ул гулни узиб, маним ёнимга олиб келғайсен!

      Таҳқир эшитган Турконнинг вужуди музлаб, томирида гўё қони қотди. Хотун бундай карахт бир ҳолга илк бор ўғли Муҳаммад Хоразмшоҳ Мовароуннаҳрни тарк этган чоғда тушганди. Ҳоли хароб Хотун дилтанг, бир ҳимога маҳтал ҳолда атрофга боқди, бироқ унинг жовдираган кўзлари ўзига қадалган мазах ва таҳқир тўла Жўжининг нигоҳига дуч келди, кўзларини юмиб, “ўла–ўлгунимча сенларни қарғаб ўтгаймен!” дея пичирлади.

      Бу гал ўқ Муҳаммаднинг танҳо қизи – Хонсултонга қаратилганини билган Турконнинг хонумонига яна ўт кетди. Ботинидаги бу ўт кўзларида сонсиз-cаноқсиз юлдузчалар бўлиб тарқалди. У ўзини чулғаб олган қўрқувдан титради, кейин қўлларини оғриқли бошига олиб борди. Ўтов ташқарисида сипоҳларнинг шивир-шивири

Скачать книгу