ДУРР УЛ–МАЖОЛИС. Сайф уз–Зафар Навбаҳорий

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ДУРР УЛ–МАЖОЛИС - Сайф уз–Зафар Навбаҳорий страница 11

ДУРР УЛ–МАЖОЛИС - Сайф уз–Зафар Навбаҳорий

Скачать книгу

ва унга қандай мушарраф бўлдинг? – деди.

      У деди:

      – Мен Сулаймонман. Худойи таоло барча халқни шу узук туфайли менга бўйсундириб берган эди, девлар ўғирлаб, дарёга ташлаб юборган эдилар. Худойи таоло уни менга яна қайтарди!

      Хотин деди:

      – Эй пайғамбари Худо, бир куни сен ҳашамат ва салтанат билан борар эдинг, бу кимнинг тахти деб сўрадим. “Сулаймоннинг тахти” дейишди. Шунда мен: “Парвардигорим, бу иш жуда душвордир”, аммо сенга осондир, мени шу тахт эгасига жуфти ҳалол қилсанг ва пайғамбарнинг никоҳида хизмат қилсам, на бўлгай!” деган эдим. Ҳамроҳларим менга таъна қилган эдилар, айтганимга пушаймон бўлиб, шарманда бўлган эдим. Парвардигорга юз минг шукрлар бўлсинки, мени сендек пайғамбарга мушарраф қилди.

      Сўнг ўша қизларни чақириб, уларга деди:

      – Мана кўринг, Худой таолодан тилаган нарсамга ўз лутфу карами билан муяссар қилди, мақсадимга етдим, демак, ҳар ким пок эътиқоди билан Худойи таолодин тиласа, берар экан!

      Сулаймон алайҳис салом кекса ўтинкаш шаҳридан ўтаётиб, бўлган воқеалар эсига тушди. Кекса ўтинчини келтиринг, деб буюрди. Одамлар унинг олдига бориб: “Пайғамбар сени чорламоқда!” – дейишди.

      Қария: “Қуллуқдан сўнг Сулаймонга айтингларки, мен пиёда боролмайман!” – деди.

      Сулаймонга бу сўзни етказганларида у ажабланиб, бир отни юборди. Кекса ўтинкаш отда келди. Сулаймон алайҳис салом қараса, кекса ўтинкаш ажойиб хилъатлар кийиб, салтанат билан кириб келяпти. Ҳазрати Сулаймон ундан:

       Бу ашёларни қайдан олдинг? – деб сўради.

      Қария деди:

      – Эй пайғамбари Худо, сен олдимдан кетганингдан кейин Худойи таолога нола–ю зор қилдим. Дедимки, Худоё парвардигор, барча ишда Сен ўзинг доно ва бийносан, Сенинг пайғамбаринг мени камбағаллик балосидан қутқара олмади, бу балодан халос бўлмадим, ўзинг бермагунингча бу балодан қутула олмайман, деб ўтин теришга чиқдим. Бир дарахтда қушнинг ини бор экан, қарасам не кўз билан кўрайки, сен берган ўша уч лаъл ўша инда турган экан. Олдиму Худога бениҳоя шукрлар қилдим!

      Демак, ҳар бир мўъмин ҳар вақт, ҳар бир ишда Аллоҳнинг ўзидан ўзга нарсага кўнгил боғламаслиги керак, шунда Аллоҳ таоло унга дунё ва охират ишини муҳайё қилади, иншоаллоҳ таоло, Рабб–ул–оламин.

      Илоҳим, пок ҳазратингдан, пок қулларингни ҳаққи ҳурматидан бу заиф шикаста бечора билан барча мўъминларнинг дунё ва охиратини камоли қудратинг билан маъмур қилиб, беҳишти анбар сириштин насиб этгайсан, ё илоҳ–ал–оламин, ё хайр–ан–носирин.

      Олтинчи боб

      МЕҲТАР ИСО АЛАЙҲИС САЛОМНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ БАЁНИДА

      Ривоят қилишларича, Исо алайҳис саломнинг мўъжизаси шу эдики, тўрт юз йилги ўликни дуо қилиб, Худойи таолонинг фармони билан тирилтирар эди. Шундан сўнг ул банда сўрар эдики: “Эй, Исо, менга дуо қил, бу дунёда тирик юргунча ўлайин, ажал шарбатини бир марта ичибманки, унинг аччиғи, ҳануз кетгани йўқ, гўр азобига эса менда тоқат йўқ!” Исо алайҳис

Скачать книгу