Қашқадарё воҳасининг бахши-оқинлари.. Норқизил Кенгбоев
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Қашқадарё воҳасининг бахши-оқинлари. - Норқизил Кенгбоев страница 10
Абдулла шоирнинг урушдан кейинги даврдаги терма ва қўшиқларида асосан халқимизнинг яратувчилик меҳнати ва Ватан табиати завқи, инсоний олий қадриятларни улуғлаш, ўзининг босиб ўтган ҳаёт йўлига назар ташлаш мотивлари кўпроқ куйланган:
Қаршининг оқар суви шаробча бор, Қиз боланинг бадани оловча бор. Ой юзингдан олганим битта бўса, Қўй гўшти, қўйруқ ёғлиқ половча бор.
Ёки:
Яхшилар дўстлашмоққа келади, Чечанлар сўйлашмоққа келади. Маъракага маъқул бўлмаган овсар – Тентак ёқа йиртишмоққа келади.
Тоғлар азиз бўлар қадамлар билан, Боғлар азиз бўлар боғбонлар билан. Йўллар азиз бўлар карвонлар билан, Жойлар азиз бўлар одамлар билан.
Абдулла шоирнинг “Кунларим” достони анъанавий руҳда айтилган бўлиб, унда шоир ўзининг босиб ўтган ҳаёт йўлини, ўтмишдаги оғир ҳаётини эслайди, илк ижод машаққатлари ҳақида фикр юритади:
Дунёнинг ғуссаси, ғамидан бездим, Ўн саккиз ёшимда юриб эл кездим. Ражаб шоир устозимдан ўрганиб, Қўшиқ айтишликда кўплардан ўздим. Эл юриб дўмбира чалган кунларим, Дунёда кўп экан мендай куйганлар, Жафо чекиб, азиз жондан тўйганлар, Тақдирга тан бериб кетган ундан кўп, Нодонлик қаърида қолиб ўлганлар, Қўшиқ айтиб дил овутган кунларим.
Абдулла шоир “Мардоннинг дўсти” (ёки “Жангил ва Али” ) достонида эса Али ва Жангилларнинг соф севгиси ҳақида ҳикоя қилинади. Достон икки ёшнинг яқинлашиб келаётган ниқоҳ тўйлари ҳақида дарак берувчи шодон сатрлар билан якунланади:
Осмонда учар лочин, Тоққа ёзар қулочин. Бу гапларнинг бари чин, Али кўрсатар кучин. Жангил бажарар бурчин, Аввал қуриб янги уй, Кейин қилишар бир тўй. Сўйилади серка, қўй. Полов бўлар тизза бўй.
Умуман Абдулла шоир ижодида халқнинг орзу-интилишлари, руҳияти, самимий туйғулари ўз ифодасини топган. Шоирнинг терма ва достонлари ҳаммага тушунарли, ёрқин тасвирий воситалар ва услубларда баён