Қашқадарё воҳасининг бахши-оқинлари.. Норқизил Кенгбоев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қашқадарё воҳасининг бахши-оқинлари. - Норқизил Кенгбоев страница 8

Жанр:
Серия:
Издательство:
Қашқадарё воҳасининг бахши-оқинлари. - Норқизил Кенгбоев

Скачать книгу

шоир ижоди ҳақида фолъклоршунос олимлардан Чори Ҳамро, А.Қаҳҳоров, Т.Турдимов, А.Эргашевлар ҳам илмий –тадқиқот ишлари олиб борганлар. Айниқса, фолъклоршунос олим Чори Ҳамро Абдулла шоир ижодини ўрганиш борасида катта жонбозлик кўрсатган. У бир неча йиллар шоирга котиблик қилиб кўплаб достонлар, термалар, қўшиқларни ёзиб олади. Лекин шунга қарамасдан Абдулла шоир ижоди ҳали атрофлича чуқур таҳлил қилинган эмас. Унинг ижод дунёсига янада чуқур кириб бориш, шоирдан ёзиб олинган достонлар ва термаларни тадқиқ этиб нашр қилдириш фолъклоршуносларимизнинг муҳим вазифаларидан биридир. Чунки шу вақтгача Абдулла шоир Нурали ўғлининг 1991 йилда “Чўлпон” нашриёти томонидан чоп этилган “Назарингга тушсин назарим” номли мўъжазгина китобчасидан бўлак бошқа юзлаб асарлари нашр этилмасдан келмоқда.

      Абдулла шоир ҳаёти ва ижоди ҳақида сўз юритганда энг аввало унинг “Дўмбирам” шеъридаги қуйидаги мисраларни эсламоқ жоиздир.

      Жойим Қайнарбулоқ, тоғлар ораси,                          Ўзим Нурали подачининг боласи.

      Оддий камбағал оиласидан чиққан Абдулла ёшлигини шундай эслайди:

      –Тўққиз ёшимда отам ўлди. Шерали, Пўлат деган акаларимнинг қарамоғида қолдим. Ёрбой деган бой, йилига бир ботман буғдой бераман деб акаларимдан мени ўзига етимликка олди. Ўн олти ёшга етганимда Ёрбойнинг бош чўпони бўлиб, етимлик ҳақимни ўзим оладиган бўлдим. Дўмбира чертиш, термалар айтишни чўпонлик йилларимда машқ қилар эдим. Йиллар ўтиб борар, мен тўйларда бахши шоирлардан эшитганларимни такрорлаб, дўмбира машқига солиб юрардим. Башир қишлоғида катта тўй экан, хўжайинимдан сўраб ўша тўйга бордим. Шу тўйда Ражаб шоирга яқин бўлиб, унга шогирд тутиндим. У билан тўй-маъракаларда иштирок қилиб юрдим.

      Ражаб шоир асли Чироқчилик бўлиб топқир ва жўшқин бахши сифатида танилган, кўплаб шогирд оқинлар етиштирган. Абдулла шоир Ражаб шоирдан кўп достонларни ўрганди. Лекин у достончиликда устози репуртуарига ижодий ёндошиб ўрганган достонларини ўзига хос услуб ва янги вариантларда айта бошлади, изланувчан ижодкор бахши сифатида донг таратди.

      Озодликни, Ватанингни сақласанг,                                      Жаҳон-олам меҳнаткаши “раҳмат!”–дер.                   Суюклисан, эл қўшиғини куйласанг.                          Ақллисан, юрт ўйини ўйласанг.                                      Ҳурматлисан, кўпчиликни фикрини                               Муддаога етар қилиб сўйласанг.                                     Асл муддаога етган кунларим.

      Абдулла шоирнинг Чори Ҳамро ва Шарофжон Орифий ёзиб олиб нашрга тайёрлаган “Чўлпон” нашриётида 1991 йилда чоп этилган терма ва достонларини ҳамда ҳали эълон қилинмаган кўплаб асарларини кўздан кечирар экансиз, унинг ниҳоятда ҳозиржавоб, даврнинг ижтимоий-сиёсий воқеаларини тез англаб, чуқур идрок эта оладиган санъаткор эканлигига ишонч ҳосил қиласиз.

      Ўзбекистон

Скачать книгу