ОЛИГАРХНИНГ МЕРОСХЎРИ. Чингиз Абдуллаев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ОЛИГАРХНИНГ МЕРОСХЎРИ - Чингиз Абдуллаев страница 8

Жанр:
Серия:
Издательство:
ОЛИГАРХНИНГ МЕРОСХЎРИ - Чингиз Абдуллаев

Скачать книгу

Лондонда ҳашаматли уй, Моквада квартира ва дача, Монреалда квартира, Киевда алоҳида иморат, учта компанияда акциялари ҳамда бир ярим миллион долларлик кўчмас мулки қолди, – ҳикоясини давом эттирди Плавник. -Ҳозир франциялик адвокатлар Швейцария ва Багам оролларидаги аллақандай ҳисоб рақамларининг кимга тегишли эканини аниқлашмоқда. Бу ҳисоб рақамларидаги пулнинг миқдори ҳам миллиард долларга етиши, ҳатто, ошиши мумкин. Ушбу ҳисоб варақаларисиз ҳам акциялар билан қўшганда шерикликда бошқарилаётган маблағларнинг ўзи икки миллиард доллардан кўпроқни ташкил этмоқдаки, бунинг ҳаммаси қонун бўйича асосий меросхўр бўлмиш сизнинг ҳисобингизга, яъни синглисининг ўғлига ўтиши керак. Тушунаяпсизми гапимни?

      – Икки миллиард доллар? – бу шу даражадаги афсонавий бойлик эдики, умуман тасаввурга сиғмасди. Бунақа воқенинг содир бўлишига ишониш ҳам мумкин эмасди. Бу – ўзга сайёрликни кўриш билан баробар эди.

      Дима унинг биқинига оғритадиган даражада туртди.

      – Нега қотиб қолдинг? Бу ўша ярим йил олдин газеталар ёзишган Глущенко-ку. Биз ҳам Антибдаги портлаш ҳақида ёзганмиз, маҳаллий мафиянинг қасоси дейишганди. Сен уни эслашинг керак. Дунёнинг ишларин қара. Демак, у сенинг қариндошинг бўлган экан-да. Ғаройиб-а…

      – Бу фақат кўчмас мулкнинг нархи,– суҳбатга аралашди Леклрек. У французча оҳангда рус тилида яхши гапирарди. – Бизнинг тахминимизча, марҳумнинг ҳисобида яна бир миллиардга яқин пул бўлиши керак. Тоғангиз ўзининг бемаъни ўлимидан олдинроқ тўрт юз миллион доллар турадиган Запорожец металлургия комбинати акцияларининг бир қисмини сотган. Пул унинг Нассаудаги банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилган бўлса-да, кейинчалик негадир ўзга ҳудудлардаги бошқа банкларга тушган бўлиб чиқди. Биз ҳозирги пайтда сизга тақдим этиш учун ўша ҳисоб варақаларининг изини қидираяпмиз. Гап шундаки, жаноб Глущенко Франциянинг фуқароси эди, шу важдан унинг пулларини излаш билан биз шуғулланишга мажбурмиз.

      Ринат ниманидир сўрамоқчи бўлиб оғзини очди, сўнг ёпди. У ҳеч нарсани тушунмасди. Уч миллиард доллар. Ақлинг бовар қилмайди. Бу – ҳар қандай шароитда ҳам унинг қўли етиш мумкин бўлмаган ўзга бир олам эди.

      3 боб

      У бир дақиқалар чамаси тек қотди. Французлар сабр билан унинг ўзига келишини кутишарди. Ҳатто Дима ҳам анг-танг қолиб, бошини чайқашдан нарига ўта олмасди. Унинг калласи ҳам бунақа катта миқдордаги бойликни ўзига сиғдира олмаётганди. Чунки, ўзининг Глущенко ҳақида нималарни ёзганини яхши эсларди. Ўша кимса тўқсонинчи йиллар поёнида Украинада пайдо бўлган янги олигархлардан бири эди. Газеталарнинг таъкидлашича, марҳум бойлик бобида Шарқий Европанинг энг қудратли мулкдорлари сирасига кирадиган медиа-магнат Рабиновичдан ҳам, Украинанинг собиқ президентига куёв бўлмиш Пинчукдан ҳам устун турарди.

      – Мен нима қилишим керак? –кутилмаганда сўрди Ринат.

      – Меросни олишингиз керак, – жилмайди адвокат сўзининг таъсиридан завқланиб – сизни топиш учун уч

Скачать книгу