Умидли дунё ёки «Панднома». Саъди Шерозий
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Умидли дунё ёки «Панднома» - Саъди Шерозий страница 4
Умримиз беш кун каби дунёда оз,
Уйламайдир кимники ақли саёз.
Яхшимас қувмоц жаҳоннинг лаззатин,
Айламоқ лозим эрур эл хизматин.
Инсон номи ўлмай яшайди такрор
Ортидан фарзанди қолганда ёдгор
“Қайда қолди халоватларим …” Ҳофиз қўшиғидан
Инсон баъзида беҳуда ташвишлар, орзупарастлик ҳамда кеча ва эртанинг огир юкидан асабийлашиб, хотиржамлигини, ҳаловатини энг асосийси, Аллоҳнинг буюк неъмати – соғлигини йўқотади. Бундай ҳолатга тушиб қолган инсон ҳеч қачон ўзини фаолитясизлик тўрига ташламаслиги лозим.
Ўзини қийнаётган ўтмиш воқеалари ҳамда келажакнинг оғир юкини ўзининг елкасидан улоқтириши керак бўлади. Ўтган ноҳуш воқеаларни мустаҳкам тўсиқ билан тўсишга интилмоқ керак. Чунки, уларни эслаш, кўпинча изтироб, қайғу алам ёки бўлмаса, кўзга ёш келтиради. Келажак ҳақида орзу қилишда ҳаддан ошмасдан, ўз кучимиз ва иродадамизни сақлаб, нафақат ҳаловат, балки яхши ютуқларни ҳам қўлга киритиш имкони туғулади. Чунки кеча ва эртанинг ташвишлари бугунги кун учун ҳам яшаш имкониятларини камайтиради. Аслида, бугунимиз муҳим ва аҳамиятлидир. Ҳар бир кун ҳатто, олаётган нафасимиз қайтарилмаслигини қандай унутмайлик. Вақт ўтиб ҳар бир муаммо ўз ечимини топади. “Вақт олий ҳакам” деб бекорга айтмаганлар… Йўқотишларнинг ҳам ўрни тўлади. Бугунимиз атиги йигирма тўрт соат… Уни кераксиз, ноўрин икир-чикир ташвишларга сарфламайлик. Бугунимиз қандай ўтказилса, эртанги кун унинг давомчиси бўлади.
Агар ўзимизни тафтиш қилсак, арзимас нарсаларга ҳам хуноб бўлиб, ўзгаларнинг хатоларини кечирмайдиган одамга айланиб бораётганимизни тушунамиз. Ҳар бир соатимизни режалаштирсак, ҳар бир кунимизни тежасак, ойларимиз ва йилларимиз-умримиз беҳуда кетмаслигига кафолат бўлади. Энг оғир ҳолат – вазият ва муаммоларда сабр билан қалб осойишталигига эришиш мумкин. Шу билан ўзимизни келажагимизни номаълум зарбалардан ҳам асраймиз.
Ўтган кундан сабоқ ва керакли хулоса чиқариб, эртанги кунни орзулар ва имкониятларнинг чегарасидан чиқмаган ҳолда режалаштириш керак. Ўтаётган умримизнинг ҳар бир куни ғаниматдир, ҳар қандай ҳолатнинг ўз ҳикмати бор.
Кўп ҳолларда бизга ўлчаб берилган умр вақти доимо шундай бўлиб қолавергандек тўюлади…
Уни бўлар-бўлмас нарсаларга кераксиз сафсаталарга, борди-ю, келди-ю, тўй томошаларгасарфлаймиз… айнан шу дамларда умримиз ўтиб бораётганини англамаймиз…
Вақт… замонлар, даврлар шиддат билан ўзгариб бормоқда. Замонга ҳамнафас бўлиш ниҳоятда қийин. Одамлар ўзгаряпти, жамият ўзгаряпти… мангу тўюлган қадриятларнинг баҳрам топиши бир чақалик қиммати қолмаётганлигини кишини довдиратиб қўймоқда.
Ҳа дунё катта бозорга ўхшаб қоляпти… Сотувчилар бир томон, харидорлар бир томон… ўртада бир уюм