СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу СИЁСАТШУНОСЛИК - Муқимжон Қирғизбоев страница 32
Ҳокимият табиати ва моҳиятини очиб беришда инглиз мутафаккири Жон Локкнинг хизматлари бениҳоя каттадир. У биринчилардан бўлиб ҳокимиятни инсонпарварлаштириш ва маънавиятга бўйсундириш ғоясини илгари суради. Унинг ҳокимиятни фаровонликка эришиш воситаси эканлигига доир қуйидаги таърифи бу тушунчани чуқур англашга имкон беради: “… Сиёсий ҳокимият – бу шундай ҳокимиятки, қайсики, ҳар бир одам бундай ҳокимиятга табиий ҳолатда эга бўлиб, уни жамият қўлига, ҳукмдорларга шунчалик ҳолда берадики, яъни жамият ўз зиммасига аниқ ифодаланган ёки сўзсиз ишончли тарзда шуни таъминлашни ўз зиммасига оладики, у бу ҳокимиятдан фақат жамият аъзолари фаровонлиги ва уларнинг мулкларини сақлаш учун фойдалана олсин. …Шу тариқа, бу ҳокимиятнинг мақсади ва мезони – ҳокимият табиий ҳолатда ҳар бир одамнинг қўлида бўлган бўлса, унга тегишли ҳамма нарса энди унинг жамиятида, яъни бутун бир инсониятда сақланиши билан хотималанади. Бу ҳокимиятнинг имконияти мансабдор шахс қўлида бўлганида, ҳокимият жамият аъзоларини сақлаш, демак, уларнинг ҳаёти, эркинликлари ва мулкларини сақлашдан бошқа ҳеч қандай мақсад ва мезонга эга бўлмайди. Ва, бинобарин, бу ҳокимият уларнинг ҳаёти ва бойликларига дахл қиладиган деспотик ва мутлақ бўлиши мумкин эмас, улар имкон қадар сақланиши лозим; аксинча, бу ҳокимият бир бутунликни сақлашни, ундан фақат ва фақат бузилган, бир бутунлик ва соғломликка хавф соладиган, унингсиз ҳеч қандай шафқатсизлик қонуний бўлмаган қисмларни узиб олиб ташлашни қўллаб-қувватлайдиган қонунлар яратадиган, уни бузишларга қарши жазолашларни кўзда тутадиган ҳокимият бўлиши лозим. Ва бу ҳокимият фақат шартнома ва битимлардан, ҳамжамиятни ташкил этувчиларнинг ўзаро келишувларидан келиб чиқади”66 .
Кўриниб турибдики, демак, биринчидан, ҳокимият юритиш – бошлаш ва бошчилик қилиш. Яъни, олдиндан ҳозир бўлиш ва сўзсиз устунлик қилиш, устуворлик қилиш, устун бўлиш, афзал бўлиш. Иккинчидан, ҳокимият юритиш – демак, ҳукмронлик қилиш, яъни эга бўлиш, тасарруф этиш, ушлаб туриш, ўз мулкига эга бўлиш. Учинчидан, ҳокимият юритиш – демак, ҳукмронлик қилиш, идора этиш, бошқариш, эга бўлиш, фойдаланиш, раҳбарлик қилиш, амру фармон бериш, буйруқ бериш, ўз ихтиёрига эга бўлиш. Бундан шундай хулоса чиқадики, ҳокимият феномени фақат одамларга тааллуқлидир.
Ҳокимият ҳаётда кўпқиррали ҳодиса сифатида намоён бўлади. Ҳокимият феномени ва нотенглик, уларнинг одамлар, ижтимоий гуруҳлар ва давлат институтлари ўртасида тақсимланиши узоқ даврлардан бошлаб турли шарҳлар, асослашлар ва уларга нисбатан шубҳалар туғилишига сабаб бўлди. Бертран Рассел ҳокимиятни барча ижтимоий фанларни тушунтириб берадиган тушунча сифатида талқин этиб, уни физикадаги