СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу СИЁСАТШУНОСЛИК - Муқимжон Қирғизбоев страница 33
Шунингдек, сиёсат билан ҳокимиятни яхлит ҳодиса деб бўлмайди. Сиёсат ҳокимиятсиз ҳам сиёсат бўлиб қолавериши мумкин. Лекин ҳокимият бутун сиёсий жараённинг асосий ўқи (ёки мақсади) ни ташкил этади. Баъзан биз турли ҳокимиятларнинг (ҳокимиятнинг турли марказларининг) тўқнашувларини кузатамиз, баъзан уларнинг ўзаро келишувига гувоҳ бўламиз. Яна бошқа ҳолатларда эски ҳокимиятга қарши ҳокимият учун курашни кўрамиз. Бу каби муқобиллар кўп учрайди. Албатта, уларнинг ҳаммаси ҳокимиятга тегишлидир, улар бевосита ёки билвосита унинг қадриятлари ва кучига боғлиқдир68 .
Ҳокимият турли соҳаларга доир илмий адабиётларда турлича талқин қилинади. Ҳозирги даврда ҳокимият тушунчаси турли хил йўналишларда қуйидагича таърифланмоқда:
1.Телеологик (мақсад нуқтаи назардан) жиҳатдан аниқланишича, ҳокимият қўйилган мақсадларга эришиш ва кўзланган натижаларни олиш қобилияти сифатида талқин этилади. Б.Рассел “Ҳокимият мўлжалланган мақсадларни амалга ошириш сифатида ҳам талқин этилиши мумкин”69 , деган фикрни билдиради. Телеологик талқинлар ҳокимиятни фақат инсонлар ўртасидаги муносабатларда рўй бериши билан чегараламасдан, балки уни инсонни ўраб турган ташқи дунё билан ўзаро муносатларига доир талқинларга ҳам кенг эътибор беради.
2.Бихевиористик талқин ҳокимиятни инсон хулқининг алоҳида тури сифатида таърифлаб, унга биноан, баъзи кишилар буйруқ беради, бошқалари эса унга бўйсунадилар. Бихевиористик ёндашув ҳокимиятни субъектив мотивлаштиришга муҳим аҳамият бериб, ҳокимиятни тушунишни индивидуаллаштиради, уни аниқ шахслар ўзаро хатти-ҳаракати даражасидаги ҳодиса сифатида таърифлайди. Бу йўналишнинг йирик вакили Г.Лассуэлл фикрича, ҳокимиятнинг пайдо бўлиши учун дастлабки импульсларни индивидлар учун хос бўлган ҳокимиятга интилиш (ирода) ва “сиёсий энергия” беради. Инсон ҳокимиятни “ўз ҳаётини яхшилаш” воситаси деб билади: бойликка эга бўлиши, обрў-эътибор, эркинлик, хавфсизлик ва ҳоказо. Шу билан бирга, ҳокимият бу – асосий мақсаддир, унга эга бўлиш эса инсонга завқ беради, хузур бағишлайди. Сиёсий ҳокимият турли хил иродаларнинг ҳокимият учун тўқнашувларининг ўзаро мувозанати, бошқача айтганда, сиёсий кучларнинг мувозанати сифатида шаклланади.
3.Ҳокимиятни бихевиористик талқин этиш билан уни психологик талқин қилишлар бир-бирига яқин туради. Ҳар иккала йўналишнинг умумий томонлари шундаки, улар индивидуал хулқни ҳокимият манбаи, деб ҳисоблайди. Бихевиористик оқим вакилларидан бири Г.Лассуэлл иродани ҳокимият манбаи сифатида эътироф этиб, у ироданинг