Ишққа оид 40 қоида. Элиф Шафак

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ишққа оид 40 қоида - Элиф Шафак страница 5

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Ишққа оид 40 қоида - Элиф Шафак

Скачать книгу

бўлган, ўзининг одатдаги ҳолатига айланган ҳасратни тийиб тура олмай, йиғлаб юборди. Дэвид аламдийда кўриниш олиб юзини ўгирди. Иккаласи ҳам бундай йиғидан нафратланишарди. Дэвид Элланинг йиғисига қандай нафрат билан қараса, Элла ҳам унинг олдида йиғлашдан шундай нафратланарди. Бахтларига телефон қўнғироғи жиринглаб қолиб, иккисини ҳам кейинги савол-жавоблардан тўхтатиб қолди.

      Трубкани Дэвид олди:

      – Салом… Ҳа, у ёнимда. Ҳозир, шошмай туринг.

      Элла ўзини тутиб олишга ҳаракат қилиб трубкани олди ва худди кайфияти зўр одам каби гаплаша бошлади:

      – Ҳа. Бу менман.

      – Салом. Мен Мишелман. Дам олиш куни безовта қилаётганим учун иккингиздан ҳам узр сўрайман, – сайраб кетди ёшгина аёл овози.

      – Лекин кеча Стив мендан сиз билан боғланишимни илтимос қилган эди, менинг эсимдан чиқиб кетган экан. Сиз қўлёзма устида ишлашни бошладингизми?

      – Э… – нафасини ростлади Элла, ўз хизмат бурчи

      борлиги унинг эсига эндигина тушган эди.

      Адабиёт агентлиги томонидан унга берилган биринчи топшириқ бир европалик номаълум ёзувчининг асарини ўқиб чиқиш, ундан кейин жуда муфассал ҳисобот ёзишдан иборат эди.

      – Унга айтинг, хотиржам бўлсин. Мен ўқишни бошладим, – деди ёлғон гапириб Элла. У биринчи вазифадаёқ Мишелнинг ҳафсаласини пир қилишни сира истамас эди.

      – Жуда соз. Сизга ёқяптими?

      – Элла фикрларини йиғиб олишга ҳаракат қилиб, бироз жим қолди. У ҳали қўлёзмани қўлига ҳам олмаган, унинг марказида «Ислом дунёсининг Шекспири»

      ҳисобланувчи машҳур мистик-шоир Румий образи турган тарихий роман эканини биларди, холос. (Бунда гап «Девон» лирик фалсафий трактатининг, сўфизм таълимоти асосий ғояларини қамраб олинган «Маънавий маснавий» поэмаларининг муаллифи бўлган таниқли сўфий-шоир Жалолиддин Румий (1207–1273) ҳақида кетмоқда).

      – У… жуда мистик кўриняпти, – деди мавзуни тезроқ ёпиш учун овозига ҳазиломуз оҳанг бериб.

      – Тўғри, – деди у шашти тушган овозда. – Менга қаранг. Балки ҳисобот ёзишингиз учун сизга биз ўйлаганимиздан кўпроқ вақт керакмикин…

      Шу пайт Мишелнинг овози ғойиб бўлиб, бошқа ноаниқ овозлар эшитила бошлади.

      Элла Мишелнинг бир вақтнинг ўзида бир қанча иш қилаётганини – электрон почтани текшираётганини, ўз ҳаммуаллифларидан бирининг ҳисоботини ўқиётганини, сэндвич еяётганини, тирноқларини силлиқлаётганини ва шуларни қилатуриб, телефонда ҳам гаплашаётганини – кўз олдига келтирди.

      – Эшитаяпсизми? – сўради Мишел бир дақиқадан кейин.

      – Ҳа, ҳа.

      – Яхши. Билсангиз эди, менинг уйим нақд жиннихонанинг ўзи. Мен чиқиб кетаяпман. Шунчаки эсингизда турсин, сизни уч ҳафта вақтингиз бор.

      – Эсимда, – шартта кесди Элла, ўзига ишонган одамдай кўрсатишни истар эди у.

      – Улгураман.

      Аслида эса Элланинг ўзида қўлёзмани баҳолашга хоҳиши бор ёки йўқлигига

Скачать книгу