Амир Алишер. Шуҳрат Сирожиддинов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Амир Алишер - Шуҳрат Сирожиддинов страница 14

Жанр:
Серия:
Издательство:
Амир Алишер - Шуҳрат Сирожиддинов

Скачать книгу

ҳам қаттиқ чарчаганидан йиқилган жойида ухлаб қолаверади. Тонг отгач, Алишер кимсасиз чўлда бир ўзи қолиб кетганини кўриб қўрқиб кетади. Эс-ҳушини йиғиб олиб, ёнида турган отга миниб карвон изидан йўлга тушади. Йўлда жуда чанқайди ва ҳолсизлана бошлайди. Шу пайтда, чўлнинг қоқ ўртасида, бир қора нарсага кўзи тушади. Яқин борса, чучук сув тўла идиш экан. Чанқоғини бостиргач, яна йўлга тушади. Сал ўтмай уни излаб чўлни кезиб юрган отасининг мулозимларига дуч келади. Болага сув етказган Аллоҳнинг иноятидан барча ҳайрон қолади.

      Хондамир Алишер Навоийнинг валийларга хос сийратини кўрсатишга алоҳида эътибор қаратади. Унинг хоксор ва камтаринлиги, мол-дунёга ҳирс қўймагани, саховатпешалиги, кароматлари ҳам шоир ҳаётидан олинган нақл ва ҳикоятларда очиб берилади.

      Алишер Навоий ҳақидаги манбаларда унинг нозиктаъб характерга эгалиги ҳақида қайдлар мавжуд. Заҳириддин Бобур шундай келтиради: “Алишербекнинг мижози нозик (нозиктаъб) била машҳурдур. Эл назокатини давлатининг ғуруридин тасаввур қилур эдилар. Андоғ эмас эркандур, бу сифат анга жибиллий экандур. Самарқандда юрғонда ҳам ушмундоғ нозукмижоз экандур”108. “Бадоеъ ул-вақоеъ”, “Тарихи Рашидий” ва бошқа асарларда учровчи далиллар Навоийнинг нозиклиги унинг тез хафа бўлиши билан изоҳланишини таъкидлайдилар. Шу сабаб ХХ асрда ҳам шоир ҳаёти ҳақида фикр юритилганда турли талқинларга дуч келамиз. Масалан, В.В.Бартольд Бобур келтирган “назокат” сўзини “нозик дидли” деб таржима қилади109. А.Н.Болдырев Зайниддин Восифий келтирган нақлларга асосланиб, “ўта таъби нозиклик, тез ва сабабсиз асабийлашув” деб, А.Семенов уни “мағрурлик, “калондимоғлик”деб тушунади110.

      Зайниддин Восифий бу масалани ёритишга махсус интилиб мазкур мавзуга алоҳида боб (Амир Алишер мизожи назокати ва латофатининг зикри) бағишлаган. Унда келтирилишича, Мирнинг устозларидан бири Мавлоно Фасиҳиддин бемор бўлиб, тўшакка михланган экан. Мир Алишер ўз дўстларини кечки овқатга таклиф этади ва таом сузилар ҳаддида устозининг беморлиги ёдига тушиб, хизматкори Соҳибдорога таом бериб, уни кўриб келишга жўнатади. Таомдан сўнг улфатлар ғамгин тортган Алишербекнинг кўнгли ёлғизлик истаб қолди, деган андишада бирин-кетин туриб ташқарига чиқадилар. “Бу эса Мирнинг кўнглига оғир ботди ва шу пайт бемор ёнидан қайтиб келиб, хонага кирган Соҳибдорога қаттиқ оҳангда: “Алишернинг уйи таомхонаю, Алишер ошпаз экан-да, улфатлар келадилару ош еб кетаверадилар”, – деди. Соҳибдоро дарҳол ўзини оқлашга ўтиб, унинг айби йўқлиги ва Мирнинг ўзи уни бемор ҳузурига юборганлигини эслатди”111.

      Мир икки кун Соҳибдоро билан гаплашмайди. Соҳибдоро бу аҳволдан роса танг бўлиб турган маҳалда Мир уни чақириб, “Эй Мавлоно Соҳиб, хатога йўл қўймаслик фақат Парвардигоргагина хосдир. Мен ғазабим туфайли сени устодни кўришга жўнатганимни ёддан чиқаргандирман, сенга эътироз билдирдим. Сен эса ҳаммага эшиттириб ўзингни

Скачать книгу


<p>108</p>

Бобурнома,153.

<p>109</p>

Бартольд, 226.

<p>110</p>

Болдырев (2),123; Семенов, 240.

<p>111</p>

Бадоеъ ул-вақоеъ, 401.