Амир Алишер. Шуҳрат Сирожиддинов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Амир Алишер - Шуҳрат Сирожиддинов страница 4
Шарафиддин Али Яздийнинг ёзишича, Умаршайх Шерозда бир йил турган ва кейин Амир Темур томонидан Сурия йўлидаги Диёрбакирга кўмак учун чақиртирилган26. Умаршайх тўнғич ўғли Пирмуҳаммад билан отасининг ёнига жўнаб кетади, ҳокимиятни эса иккинчи хотини Мулкат Оқодан туғилган ўғли Искандар Мирзога топширади. Бу пайтга келиб, 40 ёшда бўлган Умаршайх ҳижрий 796 (мил.1394) йилнинг рабиъ ул-аввал ойида тўсатдан Курдистондаги Мухтасрий қалъаси деворлари ёнида минорадан отилган ўқдан ҳалок бўлади27. Соҳибқирон фармонига биноан у Шероздаги Аряти қабристонига дафн қилинади, кейинчалик эса жасади асл ватани Шаҳрисабзга кўчирилади. Яздийнинг ёзишича, унинг аёллари Севинч Қутлуғ, Мулкат Оқо ва Бека Мулк Оқо ҳамда унинг фарзандлари, жумладан, Искандар Шерозда қолдирилади28.
Форс мамлакатини бошқариш Умаршайхнинг катта ўғли 24 яшар Пирмуҳаммадга топширилади29. Унинг укаси Рустам Мирзога Ажам Ироқи (пойтахти Исфаҳон) топширилади. Мулкат Оқодан туғилган Искандар Ҳамадоннинг ҳукмдори этиб тайинланади. Табиийки, ўша йиллар қоидасига кўра, Мулкат Оқо кичик ўғли Бойқаро билан Искандар ҳомийлиги остида яшайди. Орадан кўп ўтмай, Амир Темур келгусида келиб чиқиши мумкин бўлган сиёсий бўлинишнинг олдини олиш мақсадида бева Мулкат Оқони кичик ўғли Шоҳрух Мирзога никоҳлашга қарор қилади30. Бойқаро Искандарнинг ёнида қолади, онаси эса Ҳиротга кўчиб ўтади. Тез орада, яъни 1395 йилда Мулкат Оға ўғил туғади, унга Суюрғатмиш Мирзо деб ном қўйилади.
… Амир Темур вафотидан сўнг шаҳзодаларнинг тахт учун курашлари бошланиб кетади. Амир Темурнинг ўғли Мироншоҳ 1408 йилда Қора Қўюнлу туркманлар билан тўқнашувда ҳалок бўлади. Озарбайжон ва Ажам Ироқи ерлари туркманлар қўлига ўтади. 1410 йилда суиқасд натижасида Умаршайхнинг катта ўғли Пирмуҳаммад ҳам вафот этади. Шероз Искандар тасарруфига ўтади. У укаси Бойқаро билан бирга Ҳамадондан Шерозга кўчиб ўтади. Сал ўтмай, Искандар Озарбайжон ва Ироқни қайтариб олишга муваффақ бўлади. Искандар Мирзо Форс ва Ажам Ироқини мустақил
22
Натанзий, 114; 191-192.
23
Зафарнома, 234б ; 239б
24
Натанзий, 199.
25
Зафарнома, 224б
26
Зафарнома, 253а
27
Зафарнома, 253б
28
Зафарнома, 254б
29
Шу манба, 254а
30
Матлаи саъдайн (2), 2-қисм,104.