Ибройим Юсупов. Шарап Уснатдинов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ибройим Юсупов - Шарап Уснатдинов страница 36

Жанр:
Серия:
Издательство:
Ибройим Юсупов - Шарап Уснатдинов

Скачать книгу

пайқаб, уйга бошлаб кирди. Меҳмон даҳлизда пойабзалини ечиб, меҳмонхонага ўтгандан кейин тўладан келган, юз кўриниши жайдари, хатти-ҳаракатидан ўзига ишонган улуғ ёшли аёл уни кутиб олиб саломлашди. Меҳмон тўрдаги кўрпачага жойлашиб, фотиҳага қўл кўтарди. Омон-эсонлик сўрашди. “Болзода-ку, – деб ўйлади у. – Кўп вақт ўтиб кетибди-ей. Оқсоқолнинг турмуш ўртоғи бўлибди. Менинг соқолимга ўхшаб бунинг ҳам сочига оқ оралаганмикин?” – деб қараган эди, кўпгина шаҳарлик аёллардай зулфакларини гажак қилиб кўрсатмай, олти нақшли рўмолини рисоладагидек ўрагани учун сочининг бир толаси ҳам кўринмас эди. Қисқагина сўрашувдан кейин у ён томондаги хонага кириб кетди. Унчалик рўйхушлик бермади. Меҳмон ҳалиги милициядан ўтгандан кейин овулдаги Жуманиёз чўлоқнинг гапини эслаб, ҳазиллашмоқчи бўлиб келаётган эди. Унинг бахтига уйнинг бекаси эмас, хизматкори кутиб олган бўлса керак, оддий кийинган, бу уйга “ўн қайнаганда ҳам шўрваси қўшилмас”лиги аниқ аёлни кўриб, ўзини тийгани яхши бўлган экан… Чамалаши бўйича, Оқсоқолнинг аёли Болзода ҳам мана шу туришида у ҳазилни кўтара олмаган бўлар эди. Айтмоқчи бўлган ҳазили ҳам ўринли эмас. Беш-олти йил бурун Жуманиёз чўлоқнинг колхозда ҳисобчи бўлиб ишлаб юрган ўғли ишидан хато топилиб, қамаладиган бўлганда ёшлигида бирга ўйнаб ўсган дўсти Матеке Жуманазаровни излаб келган. Куппа-кундуз куни уйига киришга рухсат йўқ, “Верховный Совет” (келинлари унга “Верховный Совет қайноға” деб лақаб қўйган) дўстининг уйига кира олмай, қоровул милициянинг ёнида бирпас ўтириб, овулига қайтиб кетганида:

      – Матеке нега овулга келолмайди десак, у Нукусда қамоқда яшар экан, – деб борган.

      Дастурхон ёзилиб, чой келтирилди. Меҳмон Болзода-ку, деб тусмоллаб турган кайвони аёл ҳам келиб ўтирди. “Кимлигимни эслаш учун бошқа хонага кириб кетган бўлса керак, танир-ов”, деб ўйлаган меҳмон унга бир қиялаб қаради-да, чойини ҳўплаб ичаверди.

      – Меҳмон, айбга буюрманг, танимайроқ турибман.

      Аёл ўзининг сўзидан хижолат бўлганини билдирди. Меҳмон пиёласини аста дастурхонга қўйди-да, унга тикилиб қаради.

      – Бир чойнак чой ичамиз деб, таржимаи ҳолимизни гапириб бериш ниятимиз йўқ.

      Меҳмоннинг бу гапи аёлга оғир ботгандай бўлди. У ҳам: “Ўзи феъли шундаймикин ёки танимаганимга хафа бўлдимикин?” дегандай тикилиб қаради. Сўнг яна меҳмонхонадан чиқиб кетди. Тўрдаги айвондаги телефоннинг гўшагини кўтариб, тўғри эри билан боғланди, уйга келган меҳмоннинг ҳолатини тушунтирди. Ўрта бўйли, тўладан келган, нигоҳи ўткир кишининг кўринишини таърифлаган бўлди. Хотинининг сўзларини эшитган оқсоқол шундай деди:

      – Ўша одамни ҳеч кимга ўхшатмадингми?

      – Эслай олмай турибман.

      – Айтишингга қараганда, бешинчи овулдаги Ўтарбоев Тажен бўлиши керак.

      – Ҳа, топдингиз, отаси. Худди шунинг ўзи. Кўзи ўзгармапти.

      – Сени қара-ю, ҳали Таженни танимадингми?

      – Илгари соқол-мурти йўқ, ўттиз яшар қирчиллаган йигит энди кайвони, соқоли селкиллаган отахон бўлибди.

      – Сенинг унга тўламаган кўп қарзинг бор, унутибсан-да.

      – Қанақа қарз?

      – Сенинг қалинингга тўланган бир ботмон

Скачать книгу