Хазина. Дилфуза Собирова
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Хазина - Дилфуза Собирова страница 15
АМАЛГА ОШМАЙДИГАН ИШ
Қандайдир иш бошламоқчи бўлиб, кимгадир режаларимни айтсам, шу иш амалга ошмай қолади.
Бу гапда ҳам жон бор. Сиз қилмоқчи бўлган ишни айтмаган пайтингизда, шу ишни ҳақиқатан ҳам амалга оширишга тайёр бўлган бўласиз. Шу ишни амалга ошириш сиз учун айтишдан ҳам муҳим бўлиб туради.
Айтган пайтингизда онг шу ишни маълум фоиз бўлгандай, бажарилгандай қабул қилади. Шу нарса «амалга ошиб бўлди» деб қабул қилади. Мен ундай қиламан, бундай қиламан, десангиз ёмон эмас, лекин сирингизни ҳаммага очмаганингиз маъқул. Сиздаги интилиш, бир ишни яширин амалга ошириб, одамларни яхши томонлама лол қолдириш, хурсанд қилиш, ҳайрон қолдириш «таъм»и кетади. Биринчи навбатда, бу албатта ўзингизга боғлиқ, одамларга ҳам боғлиқ. Одамларнинг «ҳа» ёки «йўқ» жавоби дастлаб унчалик муҳимга ўхшамайди. Лекин бу аҳамиятли. Улар учун эмас, сиз учун муҳим. Шунинг учун сир сақлаган яхши. Биринчидан, амалга ошмай қолса шарманда бўлмайсиз, иккинчидан сизда доим интилиш бўлиб туради. Бу варианти бўлмаса, кейин бошқа вариантига ўтиб, йўналтириб юбораверасиз. Чунки сиз ўзингизга ғойибдан келган илмни ҳаммага ошкор қилиб қўйдингиз. Ўша йўлни улар ҳам англаб етди, энди бошқа йўллар ёпилиб қолиши мумкин. Буни ўзингизда синаб кўришингиз мумкин. Йўналишни айтсангиз бўлади. Аммо жуда аниқ шаклда эмас. «Бир яхши иш бошлаяпман, худо хоҳласа, амалга ошиб қолса, сизларга батафсил айтиб бераман», деб қўяверинг. Бу яхши. Масалан, дўстингизми ёки умр йўлдршингизми «Сизга жуда бир ажойиб таом тайёрлаяпман» деса, «Нима овқат экан?» деб сўрайсиз. «Пишганида биласиз» деса, ўзингиз ҳам қизиқиб қоласиз. Шунга ўхшаб, ўйлаган ишингиз то амалга ошмагунча, бошқаларга айтмаган маъқул. Бу масаланинг бир тарафи. Энг муҳими, иш бошлашдан олдин, шу йўналиш мутахассисларининг қимматли маслаҳатини олинг. «Шу ишни қандай қилиб амалга оширса бўларкин?» деб қўйсангиз, ўзлари йўл-йўриғини тушунтириб беришади. Ҳамма соҳани мукаммал билишнинг иложи йўқ. Бироқ сизда ўша соҳа мутахассисларидан доим маслаҳат сўраш имкони бор. Шунга эътиборли бўлинг! Ишингиз амалга ошгач, аввало ўзингизни, қолаверса яқинларингизни табриклаб, сийлаб қўйиш эсингиздан чиқмасин.
Моддий ва маънавий рағбатлантириш келажакда қўйилажак юксак мақсадларнинг янада жадалроқ амалга ошишини таъминлайди.
ТУШ ҲАҚИДА
Тушлар турлича фарқланади. Тушда аён бўладиган нарсалар бор. Масалан, шон-шуҳратингиз, мавқеингиз кўтарилиши ёки тушиши рамзий маънода аён бўлиши мумкин. Тушда каравотдан ёки зинадан тушиш, кўтарилиш шу нарсаларни билдиради. Масалан, мол-давлатнинг келиши ёки кетиши, шулар аён бўлиши мумкин. Бу энди оддий тушлардан фарқ қилади. Бундай тушни кўриб уйғонганингизда жуда сергак бўлиб қоласиз. Унча-мунчага эсингиздан чиқмайди. Ана шу тушлар сизга нима бўлишини, сизнинг миянгиз, тафаккурингиз ухлаётган жараёнда, қандайдир ўзгарган ҳолатда ҳалиги тушингизнинг ечими хаёлингизга келиб, бояги кўп нарсалар