Хазина. Дилфуза Собирова

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Хазина - Дилфуза Собирова страница 11

Жанр:
Серия:
Издательство:
Хазина - Дилфуза Собирова

Скачать книгу

ёки «вазир»лик даврида қолиб кетган. Кейинги даврларга ўтмаган.

      Бунга фарзанд эмас, ота-онанинг ўзи айбдор. Шунинг учун жазосини тортяпти. Ҳамма экканини ўради. Сўзимизнинг бошида сиз буткул ота-онангизгамас, ўзингизга таваккал қилинг, деган эдик. Шундагина сиз ҳақиқий етакчи, бизнесмен феъл-атворига эга бўласиз. Сизнинг ғалабангиз ҳам, мағлубиятингиз ҳам шахсан ўзингизники бўлиши керак.

      Болалигимда отам кўп айтар эдилар: «Ўғлим, биз олдинги замонда вазият тақозоси билан битта ертўлада учта оила яшаганмиз». Пардалар тутиб қўйишарканда, яшайверишаркан. Қаерга боради? Уй қаёқда, алоҳида квартира қаёқда? Ҳозиргидай шароит қайда дейсиз? Қийин кун кўрсангиз, сизда жавобгарлик ҳисси уйғонади, ота-онангиз пешона тери билан топганининг қадрига етасиз. Мисқоллаб топиб, йиғиб қурилган оилавий бизнесни давом эттириб, янада ривожлантириб, кейинги авлодга, яъни фарзандларингизга эсон-омон топшира оласиз.

      ХАФАГАРЧИЛИКЛАРДАН, ДИЛХИРАЛИКЛАРДАН, ҒАЗАБДАН ҚАНДАЙ ҚУТУЛИШ МУМКИН?

      Ёмонликка ёмонлик билан жавоб қайтариш, бу энг осон иш. Ёмонлик кўрганда жим туриш, сабр қилиш эса қийинроқ. Лекин ёмонликка яхшилик қилиш энг қийинидир.

      Бу жумлаларнинг тагида катта маъно бор. Болалигимда бирор нарсадан хафа бўлсам, раҳматли бобом қуйидаги гапларни доим айтардилар: «Қалбда хафагарчилик тўпланиб-тўпланиб, кейин Қайғуга айланиб қолади. Йиғилибйиғилиб, ҳазм бўлмай туриб қолади. Қайғу босганидан кейин бу ердан муҳаббатни қидирманг, бу ердан меҳрни тополмайсиз, бу ердан жаннатни тополмайсиз, бу ердан шайтонни топасиз, бу ердан дўзахни топасиз. Жаннат билан дўзах қаерлардадир, олисларда тургани йўқ! Бу энг аввало, инсоннинг қалбидадир. Ҳар синовга тайёрланиб бораверганимиз яхши бўлади, лекин қалбдан қайғуларни, хафагарчиликларни, норозиликларни кетказиб поклашимиз керак».

      Оёқ остида қолдим дема вой, Ахир чинни коса бўлур тепки еган лой. Агар берсанг жазо, қодир Худосан, Агар авф айласанг, сан Подишосан.

Сўфи Оллоёр

      Оллоҳ одам қиёфасидаги оппоқ соқол қўйган мўйсафид эмас. Бизнинг онгимиз, тафаккуримиз уни тасаввур қилишга ожиз! Уни тасвирлашга тил ожиз! Уммоннинг моҳиятини бир томчи сув акс эттиради, деганларидек ана шу бир томчи сувни сезишимиз керак. Бутун борлиқни ҳис қилиш учун ўзингни англашинг кифоя дейилади. Кечиримлилик, кечира олишни ўзига жо қилиш шунга биринчи қадам бўлади.

      Агар қалбда қайғу бўлиб турса, олтинчи туйғуни сезмайсиз. Ҳақиқат ёки ёлғонни ажратолмайсиз. Бунга қайғу халақит беради. Кераксиз ҳис-ҳаяжонни юзага келтиради. Сиз яшаш ўрнига қасд олишни ёки хафа қилган одамни бир поғона пастга уришни хоҳлаб, ўзингизга ўзингиз қози бўлиб қоласиз. Бунинг кераги йўқ! Нима қиласиз ўзингизга ўзингиз ҳукм чиқариб? Ўзингизга озор берганга баъзан ёмон ният қиласиз, ҳатто қарғайсиз. Балога гирифтор бўлишини хоҳлайсиз. Бу билан аслида сиз ўзингиздаги дўзахнинг чегарасини кенгайтиряпсиз. Қалбингизда дўзахни олиб

Скачать книгу