Хазина. Дилфуза Собирова

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Хазина - Дилфуза Собирова страница 8

Жанр:
Серия:
Издательство:
Хазина - Дилфуза Собирова

Скачать книгу

Унинг ўзи бу воқеага шундай деб изоҳ берди: «Бу Яратганнинг ишига аралашганим, унинг яратганларини аслидан ўзгартиришга уринганим учун жазо бўлса керак».

      Демак, шуни айтиш жоизки, ташқаридан инсонни ўзгартириб бўлмайди. Одам ўзи интилиб, фақат ўз меҳнати билангина комилликка эришиши мумкин: Руҳияти теран комил инсонларгина инсониятнинг ҳақиқий генофондини ташкил қилади.

      ИНДИГО АУРАСИ – МОВИЙ РАНГ БОЛАЛАР

      Болаларда туғилишдан сўнг тарбия босқичлари ўзгармайди. Лекин аста-секин «уруғлик» даври қисқариб боради. Бунга нима сабаб бўлиши мумкин?

      Бизнинг олаётган тажрибаларимиз шуни кўрсатадики, қанчалик кўп «капалак»лар осмонда парвоз қилса, шунчалик кўп маълумотлар кейинги авлодга ўтади. Уларнинг биринчи босқичдан иккинчи босқичга трансформация қилиниши, айланиши, ўзгариши осонроқ бўлади. Шуни биз оддий тил билан айтганда индиго, вундеркинд, яъни иқтидорли болалар деймиз! Улар жуда тез компьютерга сингиб кетадилар, технологияларни яхши ўзлаштириб оладилар. Агар сиз ҳам ҳозирги даврда туғилганингизда ёки сиз туғилган пайтда шу маълумотлар, шу технологиялар бўлганида эди, сиз ҳам худди шундай бўлар эдингиз. Демоқчимизки, гап болаларда эмас, гап даврнинг ўзгаришида. Чунки илгариги вақтда компьютер бўлмаган, компьютер деган сўзнинг моҳиятини бировга тушунтириш мушкул бўлган. У замонда битта компьютер бутун бошли битта хонани эгаллаган. Бу маълумотларни ҳозирги замондаги кишилар тасаввур қилишлари жуда қийин. Оддийгина ҳисоблаш машинасининг биринчи нусхаси битта катга хонага жо бўлган. Кейингилари телевизор катталигида бўлган. Биринчи чиққан компьютер ҳақида юқорида айтиб ўтдик. Эндиликда бу технологиялар фаннинг илгарилаши сабабли, кафт катталигида бўлиб, чўнтагингизга бемалол жойлашяпти. Техника, технология илдам ривожланиб боряпти. Мана шу илмлар бизга ота-онадан, кутубхоналардан, бошқа информацион майдонлардан ўтади.

      Яна 50-100 йилдан кейин туғиладиган келажак болалари янада фаоллашиб, жуда тез ривожланадилар. Бунинг бир қийин томони ҳам бор. Агар шундай давом этаверса, фақат моддий тарафлама ёки фақат онг билан дунёни англаш бир томонламаликка олиб келиши мумкин. Агар икки томонлама тараққий этадиган давр келиб, инсонлар баркамолликка эришса, ўша иккита йўл, яъни моддий ва маънавий йўл бориб-бориб қўшилиб кетади. Ана шу даврда ривожланиш жуда тезлашади. Алоҳида бўлганида ҳам баъзи қийинчиликлар бўлади. Барибир болалардаги моҳият ўзгармайди.

      Болалар ўзи ким? Улар тез ўзгарувчан, тез қабул қилувчан, ишонувчан ва қалби пок бўлишади. «Бу тўғри, бу нотўғри» деб ажратмайдилар. Болалик комилликдир. Пири комилни болага ўхшатишади. Чунки бола доим фаол яшайди, чаққон илғаб олади. Фақат сўз бирикмаларидан, сўз йиғимидан ҳосил бўлган гаплар билан дунёни тасаввур қилмай, ўзининг юраги билан яшайди. Бола дунёни юрак билан қабул қилади. Пири комил ҳам дунёни фақат тафаккур билан эмас, кўнгил кўзи билан кўради. Мантиқ ҳукмронлигидаги

Скачать книгу