Чол ва денгиз. Эрнест Миллер Хемингуэй

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Чол ва денгиз - Эрнест Миллер Хемингуэй страница 4

Чол ва денгиз - Эрнест Миллер Хемингуэй

Скачать книгу

style="font-size:15px;">      – Гуруҳда унинг бир ўзи эмас-да.

      – Тўғри-ю. Лекин ҳамон ўйиннинг натижаси унга боғлиқ. Бруклинликлар билан филадельфияликлар ўйнайдиган иккинчи лигада эса ютишга фақат бруклинликларда имконият бор. Дик Сайзлер қандай ўйнаганлигини сен ҳар ҳолда эсласанг керак? Эски паркда бўлган ўйиндаги унинг зарбаларини айтмайсанми? Бай-бай.

      – Жуда зўр-э, қурғур! У ҳаммадан узоққа отади.

      – Унинг Террасга келгани эсингдами? Мен уни ўзим билан бирга балиқ овига таклиф қилмоқчи бўлдим-у, лекин иймандим. Сенга таклиф қил десам, сен ҳам уялдинг.

      – Эсимда. Мен қўрқиб тентаклик қилдим. Ким билади, балки, рози бўлармиди? Ўла-ўлгунча эсдан чиқмайдиган иш бўларди-да.

      – Қани энди улуғ Ди Маджиони ўзимиз билан бирга денгизга олиб чиқолсак, а? – деди чол. – Отаси балиқчи бўлган, дейишади. Ким билади, балки унинг ўзи ҳам бир вақтлар бизга ўхшаган камбағал бўлгандир. Айтганимизда келишга ор қилиб ўтирмасдими, балки.

      – Улуғ Сайзлернинг отаси ҳеч қачон камбағал бўлган эмас, менинг ёшимда у чинакам гуруҳда ўйнар экан.

      – Мен бўлсам сенинг ёшингда елканли кемада юнга бўлиб, Африка қирғоқларига сузиб борганман. Кечқурунлари йўлбарсларнинг қирғоққа чиқишини кўрганман.

      – Бир гапириб берувдинг.

      – Хўш, биз нима ҳақда гаплашмоқчимиз ўзи – Африка тўғрисидами ёки бейсбол ҳақидами?

      – Яхшиси бейсбол ҳақида. Менга буюк Джон Мак Гроу ҳақида гапириб бер.

      – У ҳам авваллари бизнинг Террасимизга келиб турарди. Аммо ичиб олса, тамом, унга ҳеч ҳам бас келиб бўлмасди. У фақат бейсболгина эмас, от жинниси ҳам эди. Ҳар доим чўнтагида мусобақа дастурини олиб юрар ва телефон орқали отларнинг номини атаб, уларга пул тикарди.

      – У улуғ тренер эди, – деди бола. – Отам, у бутун дунёда энг улуғ тренер бўлган, дейди.

      – Уни бошқалардан кўпроқ кўргани учун шундай дейди. Агар Дюроше ҳам биз томонларга ҳар йили келиб турганда, отанг уни ҳам дунёда энг улуғ тренер, деб мақтаган бўларди.

      – Сенингча, энг улуғ тренер ким? Люкми ёки Майк Гонсалесми?

      – Менимча, улар бир-бирларидан қолишмайди.

      – Дунёда энг чапдаст балиқчи эса – сенсан.

      – Ундай эмас. Мендан ҳам зўр балиқчиларни кўрганман.

      – Que Val1 – деди бола. – Дунёда яхши балиқчилар кам эмас, жуда ажойиблари ҳам бор. Лекин сенинг олдингга тушадигани йўқ.

      – Раҳмат. Сен шундай деб ўйласанг, хурсандман. Менга жудаям катта балиқ тушмайди, деб умид қиламан, акс ҳолда, ишни дўндиролмай қолиб ҳафсалангни пир қилиб қўймасам, деб қўрқаман.

      – Ҳақиқатан ҳам аввалги кучинг бўлса, дунёда сен эплолмайдиган балиқ топилмаса керак.

      – Балки, илгариги кучим қолмагандир. Лекин менда ғайрат бор, чидамим ҳам етарли.

      – Энди сен ётиб ухла, эрталаб тетик бўлиб туришинг керак. Мен бўлсам идишларни олиб бориб бераман.

      – Майли. Хайрли кеч. Эрталаб мен сени уйғотаман.

      – Сен мен учун нақ қўнғироқ соатнинг ўзисан, – деди

Скачать книгу


<p>1</p>

Қўйсанг-чи.