Арвоҳ жазман. Нигина Ниёз

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Арвоҳ жазман - Нигина Ниёз страница 2

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Арвоҳ жазман - Нигина Ниёз

Скачать книгу

ука! Ҳой яхши йигит! – мулойим овоз уни тўхташга мажбур қилди. Шоислом ўгирилиб қаради. Оқ кўйлак кийган 25-30 ёшлар чамаси бир қиз унга жилмайиб қараб турар, икки қўлига тутган сумкалари эса нақ ўзидай келарди. Оёғида оқ чит лозим, қўлига ҳам оқ чит қўлқоп кийиб олганди. Ҳозир кўпчилик шунақа қилади. Қораймасин дейишса керак-да.

      – Кўтаришиб юборолмайсизми? – ҳижолатпаз жилмайиб деди у.

      Қуралай кўзлари ерга боқди, қуюқ жингала киприклари оҳу кўзларидаги мунгни яширди. Қалдирғоч қанотидай, парвозда қотган қошлар, тиниқ оппоқ юзлари бирам маъсума, латофатли эдики, Шоислом унга тикилганча қотиб қолди. Аслида шу қизнинг ўрнида бошқа биров бўлганидами, сўкиб ҳайдарди. Негаки, ҳозиргина бир тонна юк тушириб, бўлари бўлганди. Яна юк ташисинми?! Мучали эшакми, унинг?! Лекин индамади, гапиргани тили айланмади.

      Йигитнинг аро йўлда туриб қолганини кўриб, қиз ўзини оқлай бошлади:

      – Андижондан юк келганди. Уйдагилар маслаҳат қилмай, бировдан бериб юборишибди. Ёрдам берадиган одам йўқ эди. Ўзим чиқиб келаверибман, кўтаришни ўйламабман.

      Шоислом бир сўз демай, катта-катта сумкаларни даст кўтарди. Аммо ўта ҳориган бўлишига қарамай, юк унчалик оғир туйилмади.

      – Уйингиз қайси томонда? – сўради у. – Бу ердан узоқми?

      – Ҳалиги… – чайналди қиз. – Бугун, квартирада қола қоламан.

      – Такси чақира қолайлик!

      – Таксига пулим бўлса, ярим тунда шу аҳволда қийналиб юрармидим.

      – Шофёр йигитлар таниш. Обориб қўйишади, – деди Шоислом.

      Қиз яна ер чизди.

      – … ярим тунда таксига тушгани қўрқаман-да! – деди у секин.

      – Қани юринг-чи! – йўл бошлади Шоислом. – Қайси томонда тураман, дедингиз?

      – Қизил деҳқонда…

      Шоислом таниш йигитлар билан гаплашиб, юкларни машинага жойлаштирди. Қизни орқа ўриндиққа ўтқазди, ўзи шофёрнинг ёнида кетди.

      – Овора бўлдингиз-да! – деди қиз ташвиш чекиб. – Шу ерда қолаверардим. Ишдан чарчаб келаётгандирсиз… Илоё, барака топинг, – ўзига ярашмаган ҳолда кампирлардай дуо қилди у.

      Шоислом мийиғида кулиб қўйди. Боядан бери ёшгина бир қизнинг уни «ука-ука» деётгани унга эриш туюлди. Ортига ўгирилиб:

      – Ҳарқалай, мен сизга ука эмасдирман. Ака бўлсам керак!

      – деди у таъна қилгандай.

      – Вой, кечирасиз! – оғзини ёпиб кулди қиз. Кўзлари чиройли сузилиб кетди. – Билмабман. Одамнинг ёшини билиш қийин-да, ҳозир.

      – Йигирма тўққизга тўлиб, ўттизга кетяпман.

      – Атиги уч ёш катта экансиз… – кейин бир нима ёдига тушгандай деди:

      – Янгам хавотир олмайдиларми?

      Йигит қизга бир қараб қўйди-ю:

      – Хавотир олмайди! – деди қисқа қилиб.

      Қиз бошқа индамади. Бошини эгган кўйи анча йўлгача жим кетди. Кейин хомуш гап бошлади.

      – Мени эса турмушим бўлмаган. Катталар

Скачать книгу