Арвоҳ жазман. Нигина Ниёз
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Арвоҳ жазман - Нигина Ниёз страница 5
У соат олти яримларда уйига кириб борди. Келганида шериклари бомдодни ўқиб бўлишган, нонушта қилишаётган экан. Хонага кириб, салом берган эди, акалари алик олишмади.
– Аввал ювиниб чиқ! – деди Иброҳим ака. – Қайси гўрлардан келяпсан? Яна Қизил деҳқонга жўнаб қолдинг, шекилли?!
– Эсинг борми, сен боланинг, – уни жеркди Азамат ҳам. – Бева аёлникида пишириб қўйибдими? Гул йигит бўлсанг, эси паст!
Йигит индамади. Фақат қовоғи уюлиб, мушти тугилди.
– У покиза аёл. Мени уйига киритармиди…
– Покизамиш… Эрталабгача олиб қоляпти-ку!
– Йўл узоқда, ака! Поезд иккида келган бўлса…
– Зарилмиди, уйига олиб бориб қўйиб. Шунга бизларни жўнатиб юборибмидинг?! Бир балойинг бор сенинг!
Шоислом хўмрайди. Бироз сукут сақлагач, деди:
– Унгаям қийин, билсангиз. Тирикчилик тошдан қаттиқ. Аёл боши билан юк ташиб юрипти. Боқувчиси бўлмаса, нима қилсин?
– Вой-воей! Буёғи энди ҳиндча кинога ўхшаб кетди. Боқувчиси бўлмаса, сенга нима! Сен ўзингни бил, ўзгани қўй. Ҳозир ҳаммага қийин!
– Ғўрсан-да, ҳали ука! – гапида давом этди Иброҳим ака. – Йўли шунақа бўлади, билдинг! Роса уста аёл эканми? – шериклари кулиб юборишди. Шоисломнинг баттар жини қўзиди.
– Ўзингиз билмаган аёл ҳақида нима қиласиз ёмон гапириб. Мана, пулларимниям қайтариб берди, – у киссасига қўл солиб, пулларни олмоқчи бўлди. Лекин… пул ўрнига бир даста қоғоз чиқди. Йиртиқ-пиртиқ бир уюм қоғоз. Шоислом кўзларига ишонмади. Қоғозларга қараганча қотиб қолди. Ахир, таксида ўзи санади-ку?
Иброҳим ака билан Азамат полвон кулиб юборишди.
– Беради-я, беради пулни!
Шоислом ўнғайсизликдан жиққа терга ботди.
– Аниқ эсимда, таксида санаган эдим. Ўттиз минг чиққанди, таксичи ҳам кўрганди… Таксичи?! Ўша олганмикин? – ўсал бўлиб қолди Шоислом.
Қўлида ушлаган бир даста пулнинг қоғозга айланиб қолгани уни гангитиб қўйганди. Таксичи олган! Ёки… ўша аёл таксичи билан шерикмикин?! Йўғ-э, таксичига бундан нима наф. Ундан кейин таксичини ўзи танлади-ку! Умуман, ҳаммаси ғалати… Шу тоб эшик қулфи ёдига тушиб, яна ҳайрон бўлди…
Кейинги кунлари Шоисломнинг иши кўпайиб кетди. Яхши