Келиннома. Рахима Шомансурова

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Келиннома - Рахима Шомансурова страница 17

Жанр:
Серия:
Издательство:
Келиннома - Рахима Шомансурова

Скачать книгу

қилади. Шу билан бирга, ўз қизининг ҳам куёв бўлмишга садоқатли, меҳр-муҳаббатли, ҳурмат-иззатини жойига қўядиган, вафоли ёр, келин бўлиб борган хонадонининг саранжом-сариштали, чаққон, пазанда бекаси бўлишини умид қилади. Онангиз ҳам шу умид кучи билан сизни тарбиялаб келганлар.

      Бир китобда қизини унаштирган онанинг уни ёнига чақириб ана шу умидлари кучи билан қизига шундай насиҳат қилганини ўқигандим. Буни сиз ҳам қулоғингизга олинг, қизим!

      «Севимли қизим, тез кунлар ичида бизнинг қўлимиздан кетиб, чет одамга ёр ва умрлик йўлдош бўласан. Сенга бахтсаодат тиловчи онанг томонидан берилган ушбу насиҳатларни тингла, шу насиҳатларга имконинг борича амал қил.

      Эринг ўзига йўлдош, шодлик ва қайғули кунларида бирга шодланувчи ва қайғурувчи ўртоқ бўлишингни умид этиб, сени танлади. У ҳар вақт «Шукр, мақсадим ҳосил бўлди», деб севиниб, сўзлаб юрсин ва сендан рози бўлсин.

      Тез кунлар ичида уй бекаси бўласан. Эътиборга олишинг лозим бўлган нарсалар бор: эрингнинг яқин кишиларини, хусусан, қайнота ва қайнонангни ҳурмат қил, уларни ўз отанг ва онанг қаторида кўр, болаларини ака-ука, опа-сингилларинг ҳукмида ҳисоб қил. Қайнотанг ва қайнонангнинг насиҳатларини яхши тинглаб, уларга амал эт. Оила аъзоларининг хулқ ва табиатларини яхши ўрганиб, уларга мулойим муомалали бўл. Улар билан оранг бузилишидан сақлан, чунки бунинг оғирлиги эринг устига тушади. Сени деса, уларнинг кўнгиллари қолади, уларни деса, сени қизғанади. Шу сабабли эринг икки ўт орасида қолиб, жуда қийналади, эрингни азоб ичида қўйма, унинг оила аъзолари билан тотувликда яша.

      Эрингдан ҳеч бир сирингни яширма. Эрингдан бошқа ҳеч кимга сир сўзлама. Эринг ёнида бир киши турган бўлса, эрингга қарши бир оғиз сўз айтма. Эрлар хотинларининг кўп камчиликларини кечирадилар, аммо чет киши олдида айтган сўзларини кечира олмайдилар. Бу нарса уларнинг табиатларига хилоф нарсадир. Бу тўғрида уларни айблаб бўлмайди. Агар эрингнинг бирон ножўя одати бўлса, ёнида ҳеч ким бўлмаган вақтида ўзига айтиб, унинг яхши йўлдан юришига ғайрат қил.

      Эринг севмайдиган ва кўнгли тўлмайдиган ишлардан, унинг рашкини келтирадиган одатлардан узоқ бўл!

      Қайнонангга қараб турмасдан, кучинг етадиган ишларни ўз қўлингга ол, унинг розилигини, дуосини ол. Уйинг топ-тоза, бежирим ва ҳар нарса ўз ўрнида бўлсин. Болаларингнинг эрингга, эрингнинг болаларингга муҳаббатли бўлишларига ғайрат қил. Оталарнинг ўз оилалари билан овунишлари доим улар билан бирга бўлишларига сабаб бўлади. Болалари билан овуниб, шодланиб, ножўя йўлларга қадам қўймайдилар.

      Эрингдан бир нарсани сўрасанг, уни бир-икки марта эсига тушир. Шундан ортиқ даражада эрингни безор этиб, ҳадеб қистама.

      Эрларнинг энг севган нарсалари хотинларининг ўйнаб-кулиб, ишларини қилиб юрган вақтларидир. Эри ёнида юрувчи, ўйнаб-кулиб хизмат қилувчи хотинларни ёмонлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқдир. Эринг ишга кетишга отланса, ҳамма нарсасини тайёрлаб, кейин эрингни шодлик билан кузатиб қўй. Ишдан қайтганида эса очиқ юзлик билан

Скачать книгу