Келиннома. Рахима Шомансурова

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Келиннома - Рахима Шомансурова страница 2

Жанр:
Серия:
Издательство:
Келиннома - Рахима Шомансурова

Скачать книгу

айнан бу давр, яъни балоғат, «бўйга етиш» даври жуда муҳим давр ҳисобланади. «Соғ танда – соғлом ақл», деб бежиз айтилмаган. Соғлом қиз, соғлом аёлгина миллатга соғлом фарзанд ҳадя эта олади. Шунинг учун ҳам мактабда устозларингиз, коллежда ўқитувчи ва тарбиячиларингиз, уйда буви ва ойингиз, кеннойингиз сизгинанинг ҳам ақлан, ҳам жисмонан соғлом ривожланишингизга кўп аҳамият беришади.

      Бу даврда сизга сирдош бўладиган одамга муҳтожсиз. Шундай кишини бегоналар орасидан эмас, ўз уйингиздан ахтаринг – бувингиз, ойингиз, опа ёки келинойингиз сизни яхши билишади ва тўғри маслаҳат беришади.

      Ёшликни ҳаётнинг баҳори дейишади. Бу умрнинг энг гўзал фасли.

      Аслида умрнинг ҳар дами ҳам гўзал, ҳар дами ҳам бетакрор, ҳар дами ҳам ғанимат. Лекин ким билан суҳбатлашманг, ёшликка ўзгача баҳо беришади. Чунки инсон айнан ёшликда кўп нарсани кашф қилади. Ҳаётга, оламга, одамга қарашлари шаклланади, ҳис-туйғулари муқимлашади, яъни турғун бўлиб боради. Кун, соат, дақиқа сайин билими кўпайиб, қомати муайян, яъни фақат ўзига хос шаклга келиб боргани каби характери ҳам ойдинлашиб боради. Орзулар, ҳаваслар, интилишлар қалбда барқ уради.

      Ёшлик шунинг учун ҳам эмоцияларга, яъни ҳис-туйғуларнинг анча юқори пардаларидаги ифодасига тўлиқ бўлади.

      Кейинчалик бутун ҳаётингиз давомида бир умр сизга йўлдош бўладиган танловлар ҳам айнан ёшликдадир. Қандай танловлар экан дейсизми?

      Келажак ҳақида, эгаллайдиган касбингиз ҳақида болалигингизда сал-сал ўйлаган бўлсангиз ҳам, айнан ёшликда орзуйингизга эришиш учун қатъиян ҳаракат қила бошлайсиз.

      Иккинчи танлов ҳам муҳим, жуда муҳим! Яъни ўзингизга умр йўлдошини танлашингиз ҳам айнан ёшликда рўй беради. Бу танловлар кўп жиҳатдан сизнинг келажакда қандай инсон, қандай ёр, қандай аёл, қандай бека, қандай она бўлишингизни, бахтингизни белгилаб беради.

      Кекса аёллар кўпинча: «Оҳ, бахтли бўлиш нақадар қийина!» дейишади-а? Чунки кўп кўришган, айрим ҳолатларда кўп куйишган-да!

      Лекин айнан кексалар яна: «Бахтингиз ўз қўлингизда!» деб кўп таъкидлашади ҳам. Чунки улар бахтибекамликка киши айнан ёшликда замин тайёрлашини ва бунинг учун кўп меҳнат қилиниши кераклигини билишади.

      Меҳнат деганда, бирон корхонада ёки муассасадаги меҳнатнигина назарда тутишмайди улар.

      Сиз кичкиналик даврингизданоқ ойингизга уй ишларида қарашиб, аста-аста қизларга оид кўп кўникмаларни ҳосил қилдингиз. Бу ҳам меҳнат. Энди сиз келажакда ўзингизга керак бўладиган фазилатлар – мақсад сари собитлик билан оғишмай бориш, ирода, қатъийлик, меҳр-муҳаббат ва яна кўп яхши фазилатларни шакллантириш, муқим қила бориш йўлидаги меҳнатни ҳам яхши билишингиз керак. Бу эса аввалгиларидан анча мураккаброқ. Лекин сиз ҳам энди балоғат ёшига етиб, ёшлик фаслига, умрингизга пойдевор бўладиган даврга қадам қўйдингиз, демак бу ишларни уддалайсиз.

      Қолаверса, ҳамма керакли нарсаларни Яратган сизга инъом этган: шукр, соғ ва саломатсиз, қоматингизнинг тузилишида ҳам бирон нуқсон ё камчилик

Скачать книгу