Келиннома. Рахима Шомансурова
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Келиннома - Рахима Шомансурова страница 6
Ҳаёт ва китобнинг, Мафтуна қизим, турган битгани ҳикматдир. Ички оламингизни ҳеч нарса китобчалик беназир бойита олмайди. Руҳиятингизни ҳеч нарса китобчалик, ўқиш, ўрганиш, меҳнатчалик мувозанатга, тўғри йўлга сола олмайди. Интеллектуал ривожланишда китоб асосий ўринни тутиши ҳақида кўп эшитгансиз, кўп ўқигансиз, албатта. Биласизми нега шундай? Чунки кишининг ўзини ўзи тарбиялашида китоб ҳам билим манбаи, ҳам ўзингизни кўриш, таққослаш, тақлид қилиш, мунозара юритиш, баҳслашишда маълум даражада кўзгу вазифасини ўтайди.
Ҳозир одамлар кўп тақчилликлардан шикоят қилганларини эшитасиз.
Ҳамма тақчилликлар ичида онг, маърифат ва маданият тақчиллиги, бировга беназир яхшилик қилиш тақчиллиги, интизом тақчиллиги, эзгулик, чиройли муомала тақчиллиги деган нарсалар ҳам борки, уларни бартараф этишнинг энг асосий йўли китобдир. Бошқа ҳеч нарса китобчалик киши қалбини, ўзини тўлдириш, руҳиятини ислоҳ қилиб, қайта қуриш қудратига эга эмас. Ишонинг, энг яхши телекўрсатувлар, соатлаб вақтимизни оладиган фильм-сериалларнинг ҳам қудрати қўлимиздаги мана шу китобларчалик эмас.
Мен сизга айтсам, кўп, жуда кўп азиятлардан қутилиш йўли ҳам китоб ўқишдир. Аммо, эътироф этиш керак, китоб ўқишда ҳам ўқиш бор.
Сизларнинг ёшингизда қизиқ бир нарсани кузатиш мумкин. Нималигини айтайми? Дугоналарингизнинг айримлари бир кечада катта роман ёки қиссани «тушириб» келганлари ҳақида мақтаниб гапиришади. Бунинг нимаси яхши? Улар китобдан нимани ўрганишди? Нимани билиб олишди? Шу китобнинг қаҳрамони бўлган «йигит» + «қиз»нинг муҳаббат йўлининг «бошланиши» ва «тугашини» кузатишди, холос. Лекин улар шу «йигит» ва «қиз»нинг кечинмалари, атрофдагилар билан муносабатларини ўрганмаганлари учун бу дугоналарингиз китоб қаҳрамонлари яхши ёки ёмон инсонлигини ҳам, уларга ҳавас қилиш керакми ёки йўқлигини ҳам билишмайди.
Ахир, Мафтуна қизим, одам ҳаётда ёлғиз ўзи яшамайдику! Ҳаммамиз ҳам одамлар, муҳит, табиат билан муносабатда бўламиз. Ана шу муносабатларда қийналган, тўғри йўл излаган пайтда суйган китобимизга, руҳи руҳиятимизга яқин бўлган қаҳрамонлар кечинмасига мурожаат қиламиз. Кўпинча улардан қувват олиб, айни пайтда бизга оғир бўлса ҳам, улар тутган йўлни тутамиз. Нега шундай? Чунки биз биламиз, шу қаҳрамон бошида қийинчилик кўрган бўлса ҳам, уни ирода билан енгиб ўтгач, юраги анча ҳаловат топган эди. Демак, биз ундан ирода, сабот, маълум даражада кечиримли бўлишни, чекинишни ўргандик. Эвазига ҳаловат топдик, яъни руҳий мувозанатимизни тўғриладик.
Ҳалиги, китобдан фақат «қиз» + «йигит»нинг муҳаббат чизиғини юза кузатган дугонангиз шу чизиқнинг нима билан тугаганини билди, холос. Эрталаб қаҳрамонларнинг «топишгани» ёки «ажралишгани» ҳақида сизга хабар берди холос. У ҳатто қаҳрамонларни «оқлаш» ёки «қоралаш»га ҳам ожиз. Чунки уларни бошқалар билан муносабатда, яъни инсоннинг ички ва ташқи