Келиннома. Рахима Шомансурова

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Келиннома - Рахима Шомансурова страница 10

Жанр:
Серия:
Издательство:
Келиннома - Рахима Шомансурова

Скачать книгу

булар ҳам камлик қилгандек сочларини ё нотабиий сариқ ё оч жигарранг ё тўқ қора рангга бўяб оладиганлар ҳам бор.

      Бу тасвирлаганларимизнинг бирортаси ҳам тенгдошингизнинг ёшига, кўзига, «оппоқ пахтадеккина», «оқ сариқдан келган», «қора мағиз» терисига, хуллас бутун борлиғига тўғри келмаслиги мумкин.

      Ҳа, декоратив косметикадан эвида фойдаланмасангиз, аслида худо берган «чиройли», «кўҳликкина», «иссиққина» чеҳрангизни бузиб қўйишингиз ҳам мумкин. Баъзан бир қарашда «унчалик эмас»дек кўринган лаб, бурун шакли, ёноқдаги билинар-билинмас майда сепкил ёки хол, «бодом қовоқ» ҳам тикилиб турсангиз, фақат сизгагина хосликни англатади, бетакрорлигингизни, бу фақат сиз, бошқа ҳеч ким эмаслигини қайд этаётгандек бўлади.

      Аслида гўзаллик мезонига келсак, фикрлар, қарашлар шундай турли-туманки, бошингиз айланиб кетиши турган гап. Яхшиси, ҳар бир қиз, аёл ўзича чиройли, лекин ҳар бир қиз ҳам, аёл ҳам янада чиройли бўлишга интилади ва бунга эришиши мумкин, деган фикрда қарор топайлик.

      Балки шунинг учун ҳам кўзгу олдидан кетолмаётгандирсиз? Ўзингизни, ўзгинангизни кўраяпсизми? Гўзал ва ёқимтойсиз-а?

      Ёки кийган кийимларингизнинг ўзингизга ярашган ёки ярашмаганини билмоқчимисиз? Келинг, кийинишингиз ҳақида ҳам озгина суҳбатлашайлик.

      КИЙИНИШ

      Эсингизни таниганингиздан то табаррук ёшга етгунингизга қадар ҳам ҳаётингиздаги муҳим масалалар – ўқиш, иш, ейиш-ичиш, рўзғор, уй, бола-чақа масалалари каби кийиниш ҳам биринчи ўриндаги долзарб масала бўлиб қолаверади. Айниқса, агар ишлайдиган бўлсангиз, кўпнинг ичига кирадиган бўлсангиз, бу муаммо кунда бўртиб, кўндаланг бўлиб тураверади. Чунки «кўп», бу – сиз иштирок этадиган жамоа, тўй, йиғин, маърака… Жамоа эса сиз учун бамисоли – кўзгу!

      Яна «Кутиб олиш энгилга қараб, хайр-хўш эса ақлга қараб», деган гапни ҳам кўп эшитгансиз. Айнан ёшлигингизда шу нарсалар сизга кўпроқ таъсир қилади, кайфиятингизни бузади. Назарингизда яхши («бойроқ» дегингиз ҳам келаяпти-а?) кийинганлар жуда яйраётгандек, сизгина эса эътибордан четда қолаётгандексиз. Чунки кийим-кечакнинг киши кайфиятига таъсири доим катта бўлиб келган.

      Дид билан ва ўзингизга ярашадиган кийим кийсангиз, гарчи у қиммат бўлмаса ҳам, кайфиятингиз кўтарилади, ўзингизни даврада эркинроқ тутасиз, гап-сўзингиз ҳам шунга яраша бўлади.

      Қисқаси, кийимингиз ички оламингизни, маданиятингизни, ички интизомингизни, яъни ўз хоҳишларингизни нечоғли жиловлай олишингизни-ю, ўзингизни нечоғли идора эта олишингизни намойиш этади. Бунинг ортида бир катта ҳақиқат ётибди: гўзаллик, дид, фаросат ҳамиша кишига тегишли кайфият бахш этади, кишининг юриш-туриши, ахлоқий маданиятини бошқаради, кишини олижаноб, зиёли қилиб кўрсатади.

      Киши кийинишда ҳам ўзини идора этиши керакми, деб ҳайрон бўлаётгандирсиз. Керак, жуда ҳам керак, ойим қизим. Чунки афсуски, дид билан, фаросат ва чиройли кийиниш маданиятини кишиларга «Мана бундай

Скачать книгу