Қадр кеча қатралари. Рахима Шомансурова

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қадр кеча қатралари - Рахима Шомансурова страница 5

Жанр:
Серия:
Издательство:
Қадр кеча қатралари - Рахима Шомансурова

Скачать книгу

бизга ҳам «кириб ўтиринглар» деб ишора қилардилар. Асарни биринчи бўлиб ўқиганимиздан, журналда ўз ўрнимиз борлигидан хурсанд бўлардик. Айтиш керакки, бу ҳам «Зулфия мактаби»нинг ўзига яраша сабоғи эди. Бундай суҳбатлардан кейин биз, ёшларнинг одимимиз дадилроқ, фикримиз тиниқроқ, қаламимиз ўткирроқ, ўзимизга ишончимиз кучлироқ бўларди.

      Адиблардан журнал учун тайёрлаб қўйган асарларини шунчаки олиб келиш керак бўлса, бу ишни бажариш ҳайдовчимиз қўлидан келарди, албатта. Аммо Зулфия опамлар адибнинг уйига журналнинг тегишли бўлим бошлиғи ёки ходимини юборардилар. Биз эса даврнинг буюк адиблари билан учрашиб, катта адабиётга дахлдорлигимизни ҳис қилардик. Бундай учрашувлар ҳали ҳам қалбимизни илитади.

      – Абдулла ака даволаниш учун эртага Москвага учиб кетяптилар, – дедилар Зулфия опамлар менга эрталаб ишга келганларида. – Кеча хайрлашиб келай деб, уйларига ўтгандим. «Муҳаббат» қиссаларини ёзиб тугатибдилар. Бугун нашриётга топширар эканлар. «Саодат»га парча беришни илтимос қилгандим. Эрталаб тайёрлаб қўйишни ваъда қилдилар. Ўзингиз уйларига ўтиб, олиб келсангиз яхши бўларди…

      1968 йил баҳори эди ўшанда. Абдулла Қаҳҳорнинг шаҳар марказидаги коттеж уйларига кириб борганимда ҳовлида бир туп настарин қийғос гуллаган экан. Кибриё опа мени меҳмонхонага бошлаб кирдилар-у «Мен ҳозир…» деганларича шошиб ошхонага кириб кетдилар. У ердан қизиган ёғда пиширилаётган қатламанинг ёқимли иси келарди…

      Салом бериб меҳмонхонага кирганимда, у ерда Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти директори ёзувчи ва шоир, драматург Ҳамид Ғулом ва «Шарқ юлдузи» журналининг бош муҳаррири ўринбосари Ваҳоб Рўзиматовлар ўтиришарди. Беихтиёр Зулфия опамларнинг «Эртага қиссани нашриётга топширар эканлар» деганлари ёдимга тушди. Таниқли адиблар ҳам хайрлашгани, ҳам асарни олиб кетгани ўзлари келишганини тушундим. Домла Абдулла Қаҳҳор чуқур креслода, қалин адёлга ўралган иккала оёқларини иккинчи креслога узатганларича ўтирардилар. Биз ҳамиша нурли кўришга ўрганган юзлари салқиган, кўз остлари сал қорайгандек эди. Домла оғриқни билдирмасликка уринар, шунданми лаблари ингичкалашиб, қимтилган эди…

      – Зулфияхон «қизларим олиб кетишади», дегандилар. Кибриё опангиз билан кечқурун «Саодат»га аталган парчани машинкадан чиқариб қўйдик. Ҳозир Кибриёхон олиб берадилар. Маъқул бўлади, деб умид қиламан… Агар қиссанинг ўзи билан тўлиқ танишмоқчи бўлсангиз, ана, Ҳамиджон ўқишга бериб турадилар…

      Сўнгги гап билан Абдулла ака «агар мен танлаган парча Зулфияхонга маъқул келмай, бошқа парча танламоқчи бўлсангиз…», демоқчи эканларини тушундим, албатта. Зулфия опамлар журналда бериладиган ҳар бир асарга жуда талабчан эдилар. Буни муаллифлар ҳам яхши билишарди. Абдулла аканинг сўзларига жавобан, Ҳамид Ғулом бош ирғаб қўйдилар. Бу розиликдан мен тез кунда фойдаланганим ҳам эсимда. Абдулла ака Кибриё опа билан тайёрлашган парча журналнинг икки сонида берилди. Лекин севимли ёзувчимизнинг

Скачать книгу