Тасаввуф алломалари. Хамиджон Хомидий
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Тасаввуф алломалари - Хамиджон Хомидий страница 14
Сўрадилар:
– Бадбахтлик аломати нима?
Фузайл деди:
– Кўнгил қаттиқлиги, кўздан ёш келмаслиги, ҳаёсизлик, дунёга меҳр қўйиш, узун орзулар қилиш бадбахтлик нишонасидир.
Ҳамиша очиқ кўнгилли бўлинг. Чунки Аллоҳ очиқ кўнгиллиларни севади.
Бишри Ҳофий сўради:
– Эй Фузайл, зуҳд яхшими, ризо яхшими?
Фузайл деди:
– Албатта, ризо яхши. Зеро, ризода тама бўлмайди.
Фузайл деди:
– Агар менга: «Сен бир дуо қилгин, мустажоб бўлади» десалар, албатта, султонни дуо қиламан. Уни дуо қилсам, савоби бутун халққа тегади. Подшоҳ Аллоҳнинг соясидир ва халқ унинг соясида фароғат топади.
Туҳмат орага аралашдими, биродарликка рахна тушади. Биродарлик руҳият мевасидир.
Аллоҳга танҳолик билан муножот қилиб яшашдан яхшироқ ҳаловат йўқ.
Сўрадилар:
– Эй Фузайл, асл дин нима? Фузайл деди:
– Ақл.
– Ҳақиқий ақл нима? Фузайл деди:
– Ҳилм.
– Ҳақиқий ҳилм нима? Фузайл деди:
– Сабр.
Бу замона халқининг дўстлиги бозордаги таомлар каби, яъни ранги, бўйи бор, аммо мазаси (таъми) йўқ.
Ҳар ким биродарига тилида дўстлик изҳор қилиб, кўнглида душманлиги бўлса, Аллоҳ лаънатига учрайди. Унинг кўнгил кўзи кўр ва қулоғи кар бўлади.
Ҳар ким яхши амал қилиб, халқ меҳрини қозонмоқчи бўлса, Аллоҳнинг раҳматидан бенасиба қолади.
Бу замонда уч нарса оз бўлади. Биринчиси, илмига амал қиладиган олимлар, иккинчиси, ихлос билан амал қиладиган мусулмонлар, беайб кишилар.
Сўрадилар:
– Эй Фузайл, ақлнинг закоти нима?
Фузайл деди:
– Ҳар нарсанинг закоти бўлгани каби ақлнинг ҳам закоти бор. У охират андишасидир.
Дедилар:
– Эй Фузайл, бизга адаб беринг.
Фузайл деди:
– Кишининг кўнглида Аллоҳ қўрқуви бўлса, унинг тилига беандоза сўз келмайди.
Дунёга киришмоқ осон, ундан қайтиб чиқмоқ қийиндир.
Бир азиз киши сўради:
– Эй Фузайл, ўгит беринг.
Фузайл деди:
– Сенга ушбу ояти карима кифоядир: «Эй зиндондош дўстларим, тарқоқ, турли-туман «худолар» яхшироқми ёки ягона ва ғолиб Аллоҳми?»9
Оқил киши аҳмоқ билан ҳолва ейишдан (улфат бўлишдан) сақланади.
Уч нарса кўнгилни ўлдиради: тўйиб овқатланиш, кўп ухлаш ва беҳуда сўзлашдир.
Сенга нима етса, Аллоҳнинг тақдиридан деб бил, халқни маломат қилма. Тилингни сақла, халойиқ
9
Қуръони карим. Юсуф сураси, 39-оят.