Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш. Рахматулла Усманов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш - Рахматулла Усманов страница 15

Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш - Рахматулла Усманов

Скачать книгу

шовқин чиқарадиган қисмини конструкциясини такомиллаштириш; конструкциясида акустик хоссалари пасайтирилган материаллардан фойдаланиш; шовқин манбасида имкон борича унинг яқинида қўшимча товуш изоляцияловчи ёки тўсувчи ўрнатиш эвазига эришилади. Шовқинга қарши курашнинг энг содда техник воситаларидан бири машинани шовқинли бирикмасини ёпувчи товушни изоляцияловчи ғилоф ўрнатиш. Акустик экранларни қўлланилиши ускунадан тарқалаётган шовқинни самарали камайтиришга хизмат қилади. Шовқинли механизмни иш жойини ёки машинани хизмат кўрсатиш зонасини чегаралайди. Шовқинли хоналарда товуш ютувчи юзали қопламаларни шип ёки деворлар учун қўлланилиши шовқин спектрини пастроқ частоталигига ўзгаришига олиб келади ва бу меҳнат шароитларини яхшилайди.

      Инфратовуш – товуш тўлқинини 25 Гц дан кам частота билан тебраниши.

      Инфратовушли тебранишларнинг пайдо бўлиш табиати эшитиладиган товушники каби бўлади, шунинг учун инфратовуш ҳам худди эшитиладиган товуш бўйсинадиган қонуниятларга бўйсинади ва уни ифодалаш учун эшитиладиган товуш учун қўлланиладиган математик аппарат қўлланилади (товуш даражаси билан боғланган тушунчалардан ташқари). Инфратовуш муҳитда оз сўнади, шунинг учун анча узоқ масофага тарқалади. Инфратовуш манбаси секундига 20 дан кам давр частотаси билан ишлайдиган ускуналар бўлади. Инфратовуш марказий асаб тизимига зарарли таъсир кўрсатади ва қўрқув, безовталик, чайқалиш ҳисини ва б.қ. келтириб чиқаради.

      Инфратовуш тебранишлари оралиғи одамни алоҳида органлари ички частоталарига мос (6—8 Гц), демак, резонанс бўлганлигидан оғир оқибатлар вужудга келиши мумкин. Товуш босимини 150 дБА кўпайиши овқат ҳазм қилиш фаолияти ва юрак ритмини ўзгаришига олиб келади. Эшитиш ва кўришни йўқотиш мумкин.

      Ҳимоя тадбирлари: 1) пайдо бўлиш манбасида инфратовушни пасайтириш; 2) шахсий ҳимоя воситаларини қўллаш; 3) инфратовушни ютувчи қурилмалардан фойдаланиш. Назорат приборлари сифатида ФЭ-2 фильтрли ШВК турли шовқин ўлчагич ва RFT турли виброакустик аппаратура қўлланилади.

      Шовқин манбаларига (шу жумладан юқори ва паст частотали) ишлаётган кондиционерлар, турбиналар, вибрация майдончалари, катта машиналарнинг айланувчан қисмлари ва б.қ. киради. Ишлаб чиқариш инфратовуши ҳам эшитиладиган шовқин соладиган жараёнлардан, турболентлиликдан, резонансдан, пульсациядан, илгариланма қайтма ҳаракатдан содир бўлади. Саноат ва транспортда инфратовушни суръатининг умумий даражасини ўртача қиймати 108 дБ га тенг бўлади. Инфратовушни организмга узоқ муддатли таъсири кичик суръатли бўлганда ҳам ақлий меҳнат қобилиятини пасайтиради, толиқишга, ғашланишга, бош оғришига, безовталикка, асабийликка олиб келади.

      Суръатининг даражаси ва таъсирининг давомийлигига кўра инфратовуш ёқимсиз туйғулар (бош айланиши, чанқоқлик, эзилиш ва қўрқиш ҳиссиётлари) ҳамда юрак-қон томирлари ва нафас олиш тизимида турли даражада ифодаланадиган ва кўп сонли номақбул ўзгаришларни келтириб чиқаради. Инфратовушни ноқулай таъсирини олдини

Скачать книгу