Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш. Рахматулла Усманов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш - Рахматулла Усманов страница 19

Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш - Рахматулла Усманов

Скачать книгу

уриши;

      электр ёйининг таъсири;

      кучланиш остида қолган бошқа одамни қутқариши.

      Электрускуналарни ва хоналарни электрхавфсизлиги бўйича синфланиши.

      Электрускуналари деганда электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тарқатиш ва ўзгартириш учун мўлжалланган машиналар, аппаратлар, линиялар ва қўшимча ускуналар (улар ўрнатилган хоналар билан) тўплами тушунилади. Улар 1000 В гача ва 1000 В дан юқори кучланишли электрускуналарга бўлинади, уларнинг иккаласи ҳам изоляцияланган ва ерлатилган нейтраллар билан эксплуатация қилиниши мумкин. Изоляцияланган нейтрал деб ерлатиш қурилмасига уланмаган ёки унга сигналлаш, ҳимоя, назорат ва ш.ў. приборлар орқали уланган трансформатор ёки генераторнинг нейтралига айтилади. Агар нейтрал ерлатиш қурилмасига бевосита ёки кичик қаршилик орқали уланган бўлса у ерлатилган дейилади.

      Одамни электр токи билан жароҳатланиш хавфини кўпайтирадиган ёки камайтирадиган шароитларга боғлиқ равишда барча хоналар хавфи юқори хоналар, жуда хавфли ва хавфи юқори бўлмаган хоналарга бўлинади. Хавфи юқори хоналарга намлиги юқори (75% дан кўп) ёки юқори ҳароратли (35о дан баланд) хоналар киради. Ток ўтказувчан чанглар ва поллари бўлган, шунингдек бир пайтнинг ўзида ер ва электрускунани металл корпуси билан боғланган элементларга тегиш имконияти бўлган хоналар хавфи юқори синфга қарайди. Нисбий намлиги юқори (100% га яқин), кимёвий фаол муҳитли ёки бир пайтнинг ўзида хавфи юқори хоналарга мос икки ва ундан кўп шароитлари бўлган хоналар жуда хавфли дейилади. Хавфи юқори бўлмаган хоналарда барча кўрсатилган шароитлар бўлмайди.

      Электрускуналар фойдаланилаётган барча жойларда электр токи билан жароҳатланиш хавфи мавжуд бўлади, шунинг учун хавфи юқори бўлмаган хоналарни хавфсиз хоналарга киритиш мумкин эмас.

      Ҳаёт фаолиятини хавфсизлигини таъминлаш учун электрускуналарга хизмат кўрсатиш ва ишончли ишлатишда электрускуналарни техник эксплуатация қилиш қоидалари ва электржароҳатидан ҳимояланиш бўйича чораларга аниқ риоя қилиш керак. Шундай йўналишлардан бири хавфсиз – 12 ёки 36 В кучланишни қўллаш бўлади. Уни олиниши учун 220 ёки 380 В стандарт кучланишли электр занжирига уланадиган пасайтирувчи трансформаторлардан фойдаланилади. Одамни электр токи билан шикастланиш хавфини камайтириш мақсадида 42 В дан кўп бўлмаган кичик номинал кучланишдан фойдаланилади. У электрлаштирилган қўл асбоблари, кўчма ёритгичлар ва хавфи юқори хоналар ва жуда хавфли хоналарда маҳаллий ёритишда электр манбаси сифатида қўлланилади. Лекин, шу паст кучланиш ҳам хавфсизликни кафолатламайди, шунинг учун бошқа ҳимоя воситалари ҳам қўлланилиши керак бўлади.

      Электрхавфсизлиги бўйича электр ускуналар кучланиш бўйича: 1 кВ ва унгача, 1 кВ дан юқори, шунингдек 42 В дан кўп бўлмаган паст кучланишли ускуналарга бўлинади. Одамни бехосдан электрускуналарни ток ўтказувчан қисмларига тегиб кетишидан ҳимоялаш учун хавфли ускуна ёки очиқ ток ўтказувчан

Скачать книгу