Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш. Рахматулла Усманов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш - Рахматулла Усманов страница 3
Бош лойиҳачи – лойиҳанинг алоҳида қисмларини бажариш учун субпудратчилар билан шартномалар тузган ҳолда уларни жалб қилиб лойиҳа-қидирув ишларини тўлиқ ҳажмда бажариш учун буюртмачи билан шартнома (контракт) тузган лойиҳа ташкилоти.
Вахта усули – бу қурилаётган объектлар корхонадан узоқ масофада жойлашган шароитда ишларни меҳнат ресурсларидан фойдаланиш асосида ташкил этиш шакли. Вахта усули чекка ва узоқ ҳудудлардаги ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий соҳа объектлари, муҳим аҳамиятга эга бўлган объектларда, шунингдек, ишлар жадал суръатда олиб борилаётган, лекин маҳаллий меҳнат ресурслари билан таъминланмаган ҳудудларда қурилиш муддатларини қисқартириш мақсадида қўлланади.
Доимий иш жойи – ишловчи ўзининг иш вақтини кўпчиллик қисмини ўтказадиган жой (50% дан кўп ёки 2 соатдан кўп узликсиз), агар иш ишлаш зонасининг турли пунктларида амалга оширилса, барча иш зонаси доимий иш жойи ҳисобланади.
Зарарли ишлаб чиқариш омили – таъсири ишловчини касал бўлишига олиб келувчи ишлаб чиқариш омили.
Зарарли ишлаб чиқариш омилининг чегаравий рухсатли қиймати – зарарли ишлаб чиқариш омилининг чегаравий қиймати, унинг ишловчига бутун меҳнат стажи мобайнида кундалик регламентланган давомийликдаги таъсири ҳам меҳнат фаолияти даврида, ҳам кейинги ҳаёти даврида ишлаш қобилиятини пасайишига ва касалланишга олиб келмайди, шунингдек ишловчиларнинг бўлғуси авлодлари соғлиғига ноқулай таъсир ўтказмайди.
Ишловчи (ходим) – иш берувчи билан меҳнат муносабатларига кирган жисмоний шахс ёки меҳнат қонунчилигининг субъекти, иш берувчи билан меҳнат шартномаси асосида ишлайдиган ва бунинг учун иш ҳақи оладиган жисмоний шахс.
Иш берувчи – ташкилот рахбари (ҳуқуқий шахс) номидан иш юритадиган (нотариус далолатномаси бўйича расмийлаштирилган) ёхуд ишловчи меҳнат муносабатларида бўладиган жисмоний шахс.
Иш жойи (ўрни) – ишловчи туриши керак бўладиган жой ёки иши туфайли бориб турадиган жой ва бевосита ёки билвосита иш берувчининг назорати остида турадиган жой.
Иш зонаси – пол сиртидан 2 метргача баландликда жойлашган фазовий ҳудуд ёки ишловчиларни меҳнат фаолияти жараёнида вақтинчалик ва доимий келиб турадиган майдонча шаклидаги иш жойи.
Ишлаб чиқариш фаолияти – ресурсларни тайёр маҳсулотларга айлантириш учун, турли хил хом-ашё, қурилиш, турли-туман хизматларни бажаришни ўз ичига олган, меҳнат қуролларини қўллаб одамларни бажарадиган ҳаракатлари тўплами.
Ишлаб чиқариш жараёнлари хавфсизлиги – норматив-техник ҳужжатлар билан ўрнатилган шароитларда олиб бориладиган ишлаб чиқариш жараёнининг меҳнат хавфсизлиги