Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш. Рахматулла Усманов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш - Рахматулла Усманов страница 9
Ташкилотда барча машиналар, механизмлар учун хавфсиз хизмат кўрсатиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилиши керак. Ташкилотда меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилиши керак бўлган касблар ва ишлар турлари аниқланилади. Меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномаларини рўйхати тасдиқланган штат жадвали асосида ишлаб чиқилади, ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади, касаба қўмитаси билан келишилади ва ташкилотни барча таркибий бўлинмаларига жўнатилади. Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўриқномалар бўлинмалар раҳбарлари томонидан алоҳида касблар бўйича (электрпайвандчи, электромонтёр, лаборантлар, чилангарлар ва ҳ.к.), алоҳида ишлар учун (баландликда ишлайдиган ишчилар учун, таъмирлаш ишлари, тажриба-синов ишларини ўтказиш ва ҳ.к.) ишлаб чиқилади, меҳнатни мухофаза қилиш хизмати мутахассислари (меҳнатни мухофаза қилиш инженери) эса йўриқномаларни ишлаб чиқишда методик ёрдам кўрсатадилар. Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўриқномалар сайланадиган тегишли касаба кўмиталари органлари, меҳнатни мухофаза қилиш хизмати, керак бўлганда эса – бошқа хизматлар ва лавозимли шахслар билан келишилиб ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.
Амалга киритилаётган янги ишлаб чиқариш, технологиялар учун давлат қабул комиссияси фойдаланишга қабул қилганига қадар ёки янги технологияларни тадбиқ этилгунича вақтинчалик йўриқномалар ишлаб чиқишга рухсат этилади.
Бўлинмада амалдаги ташкилотни таркибий бўлинмаси ишловчилари учун меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўриқномалар, шунингдек бу йўриқномаларни рўйхати шу бўлинма раҳбарида сақланади.
Йўриқномаларни таркибий бўлинмага фақат йўриқномаларни бериш журналида имзолатиб бериш керак бўлади. Йўриқномаларни назорат нусхаси меҳнатни мухофаза қилиш хизматида сақланади.
Ишловчилар учун меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўриқномаларни жойлашиш жойини таркибий бўлинма раҳбари улар билан танишиш тўсиқларсиз бўлиши ва қулайлиги ҳисобга олиниб аниқлайди.
Йўриқномалардан ишга қабул қилинаётган барча ишловчиларга кириш йўл-йўриғини, иш жойидаги дастлабки ва кейинчалик ҳар чоракда ўтказиладиган даврий йўл-йўриқларини,