ЭЗОП. Хамидулла Абдуллаев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ЭЗОП - Хамидулла Абдуллаев страница 21

ЭЗОП - Хамидулла Абдуллаев

Скачать книгу

style="font-size:15px;">      Койиманг хўжайин хамма ишнинг ечими бор бу оламда.

      – 

      Ўйлаб кўриш лозим.

      – 

      Ундай бўлса тезроқ ўйла, йўқса сени калтаклатаман.

      – 

      Хўжайин гапингиздан тонмангда.

      – 

      Қачон тонибман.

      – 

      Аргосни бартараф қилсанг сени озод қиламан деган эдингиз, энди эса калтаклатмоқчисиз.

      – 

      Кўп гапирмай амалий ишга ўт.

      – 

      Агарда мени озод қилишга ваъда берсангиз, хотинингизни қайтиб келишига мажбур қиламан.

      – 

      Майли ваъда бераман тезроқ гапир.

      – 

      Айниб қолмайсизми?

      – 

      Тезроқ гапирсангчи хозир ёрилиб кетаман.

      – 

      Ундай бўлса менга пул беринг.

      – 

      Пулни нима қиласан?

      – 

      Бозорга бориб хар хил нарсалар харид қиламан, кейин хўжайин ўйланмоқчилар деб гап тарқатаман.

      – 

      Хўш кейинчи?

      – 

      Кейин рашк ўтига ёнган бекам бу миш-мишларни эшитиб ўзлари кириб келадилар.

      – 

      Ишончинг комилми?

      – 

      Мутлақо.

      – 

      Ундай бўлса ишга кириш, ман пул хозироқ бозорга жўна.

      – 

      Хўп бўлади, фақат узоқ йўқ бўлиб кетсам койиманг, анчагина сайр қилишимга тўғри келади.

      – 

      Сенга рухсат, ишни бузиб қўймасанг бўлгани.

      – 

      Озгина сабр қилсангиз бўлгани хўжайин, гапнинг оёқ-қўли чаққон бизлардан тезроқ юради, хотинингиз мендан олдинроқ кириб келса ажабланиб ўтирманг.

      ***

      Покиза яшаш учун, эзгулик ва ёвузликнинг табиатини билиш билан бирга бурч, адолат, мардлик нималигини тўла тушунмоқ лозим.

      Сократ

      Тараққиёт ва ривожланиш ўзининг қайсар ва енгилмас ҳулқи билан тинмай олдинга одимлар, барча соҳа изланиб-изланиб қандайдир муъжизакор янгилик билан якунланар. Одамлар ўз эхтиёжларини тўлароқ қондириш учун тер тўкиб меҳнат қилишга мослашиб боришар. Чорвачилик, ерга ишлов бериш мисли кўрилмаган натижаларга эришар, маҳсулот ишлаб чиқариш хажми ошиб борарди. Натижа қанчалик ошиб борган сари истак ва эхтиёжлар ҳам шу даражага кўтарилар, бу харакатлар бойлик деган маъжизани яратиб уни кўпайтириш учун шафқатсизлик каби нуқсон-касалликни пайдо бўлишига олиб келди. Бойиб олган одамлар ана шу бойликнинг сеҳрли кучини ишга солиб янада бойиш йўлида шафқатсизлик қилишар, очкузлик одамлар ўртасида кенг тарқалабошлади. Мазлум кишилар ўз истакларини ҳаёл суриш билан ифодалашар бундай хохишлар кўплаб афсона ва ривоятларнинг яратилишига сабаб бўларди. Табиий офатлар ҳам кишиларни нимадандир нажот излашга даъват этар, улар ҳаёлан ўзларига рахнамо ахтарар эдилар. Бўларнинг барчаси бирлашиб кишилар онгида

Скачать книгу