ЭЗОП. Хамидулла Абдуллаев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ЭЗОП - Хамидулла Абдуллаев страница 3

ЭЗОП - Хамидулла Абдуллаев

Скачать книгу

билан қулдор бамисоли хайвон билан инсондир.

      Биринчиси жисмоний меҳнатга туғилган бўлиб,

      бировларнинг истак-иродаларини амалга оширади.

      Улар оқилликни тушунадилар, лекин ўзлари ақлга эга эмаслар

      Арасту

      Худди бошқа шаҳарлар каби Дельфи ҳам ўзининг қуллар бозори билан машғул. Бу ерга бошқа ўаҳарлардан хилма-хил қуллар олиб келинади. Қул билан савдо қилувчи олиб сотарлар уларни арзон нархда улгуржисига харид қилиб, кейин аста-секин оширилган нархда сотишади. Қулнинг нархи унинг қадди-қомати, ёши, жисмоний холатига боғлиқ. Харид қилувчилар қулни ечинтириб обдон кўздан кечирадилар, тишларидан тортиб, қулоқ буринларигача текшириб кўриб кейин савдолашабошлайдилар. Ишни тез битириш учун бир зумда пайдо бўлган далоллар терлаб-пишиб ишга киришадилар. Сотувчига кўзини қисиб, харидорга қулни мақтайбошлайдилар. Тўтиқушга ўхшаб тинмай валдираб чунонам мақтайдиларки, бу мақтовлардан қулнинг ўзи ҳам ўзига маҳлиё бўлиб қолади. Баъзан савдо касодга учраб баъзан нарх бирданига кўтарилиб қайсидир қул ким ошар бўлиб талаш бўлиб кетади, айниқса қадди-қомати чиройли, сўзлашлари ёқимли бўлса қиймати бенихоя ошиб кетади, аёл қулларни танлаш анча мураккаб. Уларнинг кўринишлари энг асосий кўрсаткич бўлса ҳам, мохирлиги, таом тайёрлаш, уй ишларига қобилияти эътиборга олинади.

      ***

      Овчилик харбий ишнинг бир қисми бўлиб, мақсади ёввойи жониворларни ва табиатан бошқаларга бўйсунадиган қулларни овлашдан иборат.

      Арасту

      Дродо ўз аёли Милейкани жуда севади, шунинг учун унинг қилган барча илтимосларини бажаришга харакат қилади. У Дельфа шаҳрини узоқ сайр қилди, айтилган барча нарсаларни харид қилди. Энди қул бозорига бориб хотинининг илтимосини бажариши керак, у тайинлаганидек битта қул сотиб олиши лозим.

      – 

      Сиз қандай қул харид қилмоқчисиз? – деди жазман харидор келганини сезган қулфуруш.

      – 

      Аёлим тайинлаганидек бир қул сотиб олмоқчиман, – деди Дродо – Сизда топилармикан?

      – 

      Нархига келишсак ҳарқандай қулни топиб бераоламан – деди савдогар ёқимли илжайиб – гапираверинг.

      – 

      Аввало жуда чиройли, хотиним истаган барча юмушларни бажараоладиган, хамда ёқимли бўлсин.

      – 

      Сиз айтгандек бир қул бор-ку, лекин кўриниши кўркам эмасда.

      – 

      Йўқ бўлмайди, фақат чиройли бўлсин.

      – 

      Менга қаранг хужайин – деди ёлғиз бир чеккада ўтирган қул – мени сотиб олақолинг.

      – 

      Вой-бой – деди Дродо қул томонга ўгирилиб – сен жуда беўхшовсан-ку.

      – 

      Кўринишим шунақа, лекин кўнглим кўпгина кишиларникидан гўзалроқ.

Скачать книгу