ЭЗОП. Хамидулла Абдуллаев
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу ЭЗОП - Хамидулла Абдуллаев страница 4
–
Нима учун эканлигининг сабабини ўйлаб кўрдингизми?
–
Йўқ, нега сен хотинимнинг хохишини суриштириб қолдинг?
–
Чунки ҳарқандай илтимоснинг заминида қандайдир мақсад ётади.
–
Хўш, қандай мақсад бўлиши мумкин?
–
Нега у қулнинг айнан чиройли бўлишини хохлайди.
–
Танишларига мақтаниш учун бўлса керакда.
–
Топқир эмас экансиз хўжайин.
–
Қани, нега эканлигини ўзинг айтиб бергинчи.
–
Сўзим оғир тегса уришиб бермайсизми?
–
Айт, уришмайман.
–
Ҳам ёш, ҳам чиройли бўлсин деганининг замирида яширин бир истак бор.
–
Гапир, жуда чўзиб юбординг.
–
Аёлингиз чиройлими?
–
Бениҳоя гўзал
–
Ёши нечада?
–
Мендан йигирма ёш кичкина.
–
Сиз сафарларда бўласизми?
–
Албатта, ишим сафарда юриш билан ўтади.
–
Ундай бўлса аёлингизга қул эмас ўйнаш керак.
–
Эй ахмоқ қул қандай хаддинг сиғди менинг латофатли аёлим тўғрисида шундай дейишга.
–
Сиздек ёши ўтиб қолган беўхшов эркакнинг ёшгина хушрўй аёл учун нима кераги бор.
–
У мени севади.
–
Йўқ, у атайлаб шундай дейди холос.
–
Сен беҳаё сўзларни гапиряпсан.
–
Қул беҳаёлик қилаолмайди, унинг барча хохишлари кишанлаб қўйилган.
–
Аёлимга ўйнашнинг нима кераги бор?
–
Сизнинг унга нима керагингиз бор.
–
Сўзларинг бироз ўйлантириб қўймоқда.
–
Мени сотиб олинг, аёлингизни асл мақсади аста-секин фош бўлади.
–
Яна нима ишлар қўлингдан келади?
–
Масаллар айтиб бераоламан.
–
Қул бўлатуриб масал ҳам айтаоласанми?
–
Қобилият хаммада бор, уни биз қуллардан тортиб олишади-да, кейин тинимсиз камситишади.
–
Қани бир эшитайлик, сўзла.
–
Сизга маъқул бўлармикан?
–
Аввал эшитайликчи.