Қўқон хонлари. Хамидулла Абдуллаев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қўқон хонлари - Хамидулла Абдуллаев страница 5

Қўқон хонлари - Хамидулла Абдуллаев

Скачать книгу

шон-шуҳрат чилпарчин бўлади, енгилмас деган фикр синади. Ана шу қўрқув уни мағлубият томон етаклай бошлади, ишонч йўқолиб кучи камайиб борарди. Чарчаш ва руҳий толиқиш бошланди. Кутилмаганда Халилхўжа полвон ердан узилиб бир газ юқорилади, чирпиракдек бир айланиб Шоҳруҳбийнинг оёғи остига қулади. Қий-чув, шовқин-сурон, қарсаклар ҳеч қаерга сиғмай кетди, олқишлар анча пайтгача тинмади. Нима бўлганини англашга ҳам улгурмаган полвонни Шоҳруҳбек даст кўтариб ўрнидан тургазиб қўйди-да, елкасига уриб қойил қолганини изҳор қилди. Халилхўжа ўзига келди, юзига қизил югуриб Шоҳруҳбий томонга таъзим қилди, мардлиги учун миннатдорчилик билдирди. Шоҳруҳбийнинг таклифи билан анжуман учун ажратилган энг катта соврин Халилхўжа полвонга берилди ҳамда банорас тўн кийгизиб, шоҳи қийиқ ҳам боғлаб қўйишди.

      – Дада, мендан хафа бўлгандирсиз, – деди у ҳайиқибгина отаси томон яқинлашиб.

      – Хафа бўлганимни билиб турибсан ўғлим, – деди Шомастбий ўғлига таънаомуз тикилиб. – Мени қанчалик асабийлашишимни билиб туриб шу ишга азм қилдинг. Борди-ю мағлуб бўлсанг нима деган одам бўлар эдик?

      – Дадажон, ахир қўрқмасликни, мағлубиятдан чўчимасликни ўзингиз ўргатгансиз-ку?

      – Ғалабага ҳисоб-китоб қилиб эришилади,у таваккалчиликни ёқтирмайди.

      – Мен ахир барча нарсани ҳисоблаб бу ишга қўл урдим, шунинг учун ютиб чиқдим-да.

      – Мағлуб бўлишинг ҳам мумкин эди.

      – Ғалабани қўлга киритиш учун мағлубиятни ўйлама деб эдингиз.

      – Мен сен хон бўлишингни хоҳлайман, полвон бўлишингни эмас.

      – Бундан буён бундай иш қилмайман.

      – Ҳа майли, ҳар ҳолда омад сен томонда бўлди, энди кераксиз ишларга қўл урма.

      Карнай-сурнай овозлари оламни ларзага солар, Шоҳруҳбий хурсанд эди. Битта ўта хатарли тасодиф чекинди, яхшилик билан якунланди. Агар мағлуб бўлганида хонлар авлодининг хонадони шаънига яхши бўлмас эди. Буни Шоҳруҳбий яхши ҳис қиларди.

      ***

      – Ойбарчинга совчилар келишибди, нима дейишни билмадим.

      – Қизингни жуда кўҳлик деб эшитган эдим, – деди Аширбек дўсти Юсуфга тикилиб. – Ўзимиздан ортмас эди-ю…

      – Мен ҳам шундай фикрда эдим.

      – Ким экан у совчилар?

      – Чодакдан келишибди.

      – Чодак хожалариданми?

      – Худди шундай.

      – Улар икки гуруҳга бўлинишган, бирлари маҳдуми Аъзам деса, бошқалари Ҳазрат Офоқхўжанинг авлодлариданмиз деб даъво қиладилар. Улар анча йиллардан буён бизнинг юртимизга хўжайинлик қилишдан воз кечмай келмоқдалар.

      – Бизнинг ҳудудларимиз Бухоро Амирлигига қарайди-ку?

      – Амир ўз ҳукмронлигини шуларга суяниб амалга оширади, улар ўлпон устига ўлпон йиғиб халқни безор қилмоқдалар.

      – Бек ака, ўзимиз мустақил бир салтанат тузсак

Скачать книгу