Ўзлик сари етти қадам – 3. Мақсадларим, шошмай туринг…. Жавлон Жўраев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ўзлик сари етти қадам – 3. Мақсадларим, шошмай туринг… - Жавлон Жўраев страница

Ўзлик сари етти қадам – 3. Мақсадларим, шошмай туринг… - Жавлон Жўраев

Скачать книгу

бман. Хавотир олманг, бу мишқиларга икки сакраб етиб оламан – ҳаммасини тутиб келаман зумда.

      – Лекин сиз асосий Мақсадсиз – ўзингизданам чалғиб қолманг яна.

      – Йўғ-е, ўзимдан чалғиб ўлибманми – ўзим билан ўзим доим биргаман-ку…

      © Жавлон Жўраев, 2018

      ISBN 978-5-4493-7271-0 (т. 3)

      ISBN 978-5-4493-7267-3

      Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero

      Муаллифдан

      Қадрдон Дўстим,

      Сизни қўрқмай дўстим деб аташга журъат этганим учун узр. Биз сиз билан икки марта ажойиб суҳбат қурдик – ва бунда кўп сирларимизни ўртоқлашдик. Шундан келиб чиқиб, сизни ўзимга дўст билдим. Бу дўстликдан сиз ҳам менчалик мамнунсиз деган умиддаман.

      Ўтган галги суҳбатларда биз анча нарсаларни ўргандик – айниқса, мен жуда кўп янги нисбий ҳақиқатларни кашф қилдим. Ўз қадримизни биладиган бўлдик, бошқаларни ҳурмат қилиш учун кўп асос топдик.

      Бу сафар энди инсон ўз олдига қандай мақсадларни қўйиши, улар нимага асосланиши ва уларга қандай эришиш мумкинлиги ҳақида сирлашамиз. Китоб сизга қалбингизнинг туб-тубида яширин, сиз учун аллақачон унут бўлган – лекин ҳаётингизни фаровон қилиш учун зарур бўлган истакларни қайта кашф этишга ёрдам беради.

      Сиз билан мақсадларни тарбиялашни ўрганамиз. Жуда қизиқ таъкид-а? Лекин баён давомида бу билан нимани назарда тутганимни англаб оласиз.

      Китоб сизга қандай илмларни ошкор қилишини айтяпман-у – бир гап эътибордан четда қоляпти: китобни ўқиш давомида мен сизга кириш қисмида айтиб ўтмаган фикрларни кашф қилишингиз мумкин. Сизнинг ўзига хос шахсиятингиз баёндан ўзига хос фойдали хулосалар чиқариши ёдингизда бўлсин. Менга сиз билан суҳбатнинг айнан ана шу жиҳати жуда ёқади.

      Ҳар биримизнинг каттами, кичикми – мақсадларимиз бор. Менинг бу китобни ёзишдан мақсадим бор – сизнинг уни ўқишдан мақсадингиз бор. Назаримда, ҳар ким бир нимага интилиб, ниманингдир режасини тузиб яшайди. Тўғри-да – мақсадсиз яшаш кимга керак?

      Шу ўринда кўпчилик пишиб етилмаган файласуфлар ўз-ўзи ва бошқаларга берадиган саволи эсга келади: яшашдан мақсад нима? Бу саволга жавоб излаб, кўплаб доноларнинг боши оғриган.

      Лекин, келинг, биз чуқурроқ кирамиз. Нима деб ўйлайсиз – инсоннинг ўзига шу саволни беришидан мақсади нима? Бу саволга ҳақ ёки асоссиз жавоб топиш ёки ўзини жавоб топганига ишонтириш одамга нимага керак?

      Яқинроқ келинг – сизга бир сир айтаман: яшашдан мақсад нималигини топиш истаги – пуч мақсад. Чунки бу саволга жавоб топиш инсон ҳаётига ҳеч бир фойдали ўзгариш киритмайди. Пуч мақсадлар ҳақида биз кейинроқ алоҳида суҳбатлашамиз.

      Китоб, анъанага мувофиқ, етти кунга мўлжалланган. Албатта, баён ўз шахсиятимизни англаш ва уни кучайтириш борасида ҳам кўп фиркларни билдиради. Ахир, фақат кучли шахсгина ўз истакларига осон эришади.

      Суҳбатимиз давомида эсингизда бўлсин: мен сиздан янги нарсаларни ўрганишни мақсад қилганман. Сиз билан ҳар сафар китоб орқали суҳбатга киришганда мен шуни ният қиламан. Умид қиламанки, бу галги суҳбатимиз ҳам ўз мақсадига хизмат қилади.

      Хўш, ўзлигимиз сари навбатдаги саёҳатни бошладикми?

      Бошладик

      «Дарё тошқин, сувлар тўлқин

      Ўтолмайман, ёр-ёр

      Отим ориқ, манзил йироқ

      Етилмайман, ёр-ёр…»

      (Халқ қўшиғи)

      Ҳаёт йўлимизда наинки дарёлар – баъзида денгизлар кўндаланг келади. Биз бу тўсиқларни гоҳида заҳмат чекиб кечиб ўтамиз, гоҳида ортга қайтиб, бошқа йўлдан бориб кўрамиз. Билганлардан сўрасанг – бу оддий ҳоллигини айтади: ҳаёт тинимсиз синовлардан иборатлигини, қийинчиликсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмаслигини уқтиради улар.

      Хўш, сиз бунга кўнасизми? Умрнинг турган-битгани машаққат эканига, орзуларга эришишнинг нархи ҳар доим қиммат бўлишига – бахтли бўлиш учун қурбонликлар келтириш кераклигига ишонасизми?

      Шу пайтгача бошдан ўтказганларингизга қараб, бу рост гаплигига амин бўласиз. Қаердадир қийинчиликка дуч келганингизни-ю, уни енгиб ўтиб мукофотга эришганингизни эслайсиз. Ноилож, ҳаёт – бу адоғи йўқ синовлар оқими, улардан ўтсанг – мукофот оласан, йиқилсанг – жазоланасан деган ишонч ҳар биримизга кириб олган.

      Кўпчилигимиз ҳаётда йўл қўяётган баъзи хатоларимизни ана шу ишонч соясида яширамиз. Қилаётган ишимиз хато эканини кўнглимиз сезиб турса ҳам – бу ҳаёт ёки замон талаби эканини баҳона қилиб, нафсимизга эргашамиз. Унча-мунча нарсага кўз юмиб кетамиз.

      Ана шу ишончдан келиб чиқиб ўз олдимизга мақсадлар қўямиз. Шундан келиб чиқиб, ҳаётимизни режалаштирамиз.

Скачать книгу